Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 01 / Амалий бухгалтерия

Идишларга оид операциялар ва уларни ҳисобга олиш

 

Кабель маҳсулотларини барабанлари билан сотиб оламиз (ушбу идишларни 1060-счётда ҳисобга оламиз), сўнгра кабелларни ишлатиб бўлганимиздан кейин ушбу барабанларни мазкур етказиб берувчига арзонлаштирилган нархда (эскиришни ҳисобга олган ҳолда) сотамиз.

Идиш нархини арзонлаштириш ва уни реализация қилиш бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

– Идиш нархини арзонлаштиришдан кўрилган зарарни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига, реализация қилишни эса 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётига киритиш лозим (Йўриқноманинг 390-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Барча турдаги идишларнинг мавжудлиги ва ҳаракати қуйидагича:

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» счётида – барча корхоналар томонидан, савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар бундан мустасно;

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счётида – савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар томонидан ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 149-банди).

Идишнинг келиб тушиши, нархи арзонлаштирилиши ва реализация қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қуйидаги етказиб берувчилардан олинган идиш (ҳақиқий таннархи бўйича) келиб тушди:

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан;

 

бошқа корхоналар томонидан

 

 

 

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»

 

 

 

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Идиш етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС уни тўловчиларда ҳисобга олинди (соддалаштирилган ҚҚС тўловчилардан ташқари)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Идиш нархи арзонлаштирилиши акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»

Идиш реализация қилинганлиги акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Реализация қилинган идиш қийматидан ҚҚС ҳисобланди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Идишнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа акс эттирилди:

фойда;

 

зарар

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика