ҚҚС тўловчи корхона ВМнинг 25.01.2018 йилдаги 53-сон қарорига кўра товарни имтиёз билан импорт қилди.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари томонидан товарларни беришда қандай бухгалтерия проводкалари амалга оширилади?
ВМнинг 53-сон қарорига 3-иловада белгиланган Рўйхат бўйича товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар 8840-счётда ҳисобга олинадими?
– Йўқ, товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёзлар баланс счётларида ҳисобга олинмайди, сабаби улар аниқ мақсадга мўлжалланмаган бўлади.
ВМнинг 25.01.2018 йилдаги 53-сон қарорига 3-иловада Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, божхона тўловлари тўлашдан 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинадиган (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) хом ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар рўйхати келтирилган. Бунда имтиёз тақдим этилиши натижасида бўш қолган маблағлардан мақсадли фойдаланиш белгиланмаган.
Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) бўйича солиқлар ҳисобланмайди ва уларнинг харид қийматига киритилмайди ҳамда улар бўйича имтиёзли ҚҚС ҳисобга олинмайди (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-параграфи).
Аниқ мақсадга мўлжалланмаган имтиёзлар суммаси 013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» балансдан ташқари счётида акс эттирилади. Улар белгиланган имтиёзли давр тугаганидан кейин ҳисобдан чиқарилади.
МИСОЛ.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчисига импорт шартномаси бўйича фермер хўжаликларига реализация қилиниши назарда тутилган пестицидлар келиб тушди. Уларни 2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳидаги счётларда ҳисобга олиш лозим (Йўриқноманинг 142, 143-бандлари, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова), чунки 1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳидаги счётларда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган ТМҚ ҳисобга олинади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС).
Фермерларга пестицидлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда берилиши керак. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этадиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари оладиган ҳамда улар томонидан бериладиган, ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сотиш бўйича оборотлар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек соф даромад тақсимоти солиқ солинадиган объектлар ҳисобланмайди (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) (ВМнинг 53-сон қарори 6-банди).
Проводкалар қуйидагича кўринишда бўлади (21-сон БҲМС бўйича ҳисобга олувчи счётлар):
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Сумма
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Импорт товар келиб тушди
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
100
|
Товарларни импорт қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг қийматига киритиладиган бошқа харажатлар акс эттирилди (4-сон БҲМСнинг 13-банди)
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
10
|
Импорт қилишда имтиёзли божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚС ҳисобланди
|
013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»
|
|
20
|
Фермер хўжаликларига товар берилди (ҚҚС ставкаси – таннархнинг 15%и)
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
110
|
Мол-мулкни бериш бўйича оборотдан ҚҚС ҳисобланди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
16,5
|
Берилган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
110
|
Товарни акс эттириш усулини корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатишни тавсия этамиз.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.