Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 01 / Амалий бухгалтерия

Йилда бир марта ҳисобот топширадилар

 

Тижорат корхонаси (асосий фаолият туритранспорт хизматлари) умумбелгиланган солиқларни тўлайди, ходимлар сони – 20 киши.

Корхона ҳар чоракда солиқ инспекциясига баланс ва 2-сонли шаклни топшириши зарурми?

 

– Йўқ, кичик корхона мақомига эга бўлган корхона ҳар чоракда молиявий ҳисоботни солиқ органларига тақдим этиши шарт эмас.

Асосий фаолият тури ташиш хизматларини кўрсатиш бўлган корхона ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошмаса, у кичик корхона ҳисобланади (Таснифлагичнинг Н секцияси, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).

Кичик корхоналар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 93 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика