Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 01 / Амалий бухгалтерия

Ижарага олинган биноларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. 2 та бино ижарага олинган ва дорихона очилган. Дорихоналарни очишдан олдин муассисдан қарзга олинган ТМҚ ҳисобига бино таъмирланган. Муассис билан тузилган материалларни фоизсиз қарзга олиш шартномаси мавжуд. Барча материаллар ушбу савдо нуқталарини таъмирлашга сарфланган. Қарз шартномасига қўшимча битим тузилди, унда материаллар ўрнига пул маблағларини қайтаришимиз кўрсатилди.

Корхона ижарага олинган бинони таъмирлаш харажатларини ушбу даврдаги харажатларга киритиши мумкинми ёки уларни ижара муддатига тақсимлаши керакми?

 

Оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки оператив ижара шартномаси бекор қилингач, ижарачи ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 52-банди). Мазкур ҳолатда таъмирлаш харажатлари харажатларга ҳисобдан чиқарилмайди, балки ижарага берувчининг дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 31-банди).

Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган оператив ижара объектини яхшилашга сарфланган харажатлар ва уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имкони бўлмаса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки шартнома бекор қилингач, оператив ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, улар ижарага берувчига текинга ўтади.

Бироқ, уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса ва ижарага берувчи уларнинг қийматини қоплашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда ижарачи уларни ажратиб олиши мумкин. Мазкур ҳолатда ҳисоблаб ёзиш тамойили бўйича харажатлар таъмирлаш амалга оширилган ҳисобот давридаги давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.1.2.3-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 57 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика