Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 41 / Низоларни ҳал этиш амалиёти

Ташкилот номини ўзгартириш масъулиятдан халос этмайди

 

Иккита юридик шахс товар етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишди. Харидор қисман ҳақ тўлади, қолган қисми эса ҳозирча тўланмаган. Бундан ташқари, у сотувчини огоҳлантирмасдан ташкилот номини ўзгартирди. Қолган барча маълумотлар, рўйхатдан ўтган рақами ва санаси, СТИР аввалгидек қолдирилди.

Юридик шахс номининг ўзгариши қарздорликнинг суд тартибида ундирилишига таъсир кўрсатиши мумкинми?

 

– Йўқ, таъсир кўрсатмайди.

МЧЖнинг таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи белгилаб қўйилади (ФКнинг 43-моддаси 4-қисми). Жамият номининг ўзгартирилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади (ФКнинг 43-моддаси 6-қисми).

Шу тариқа, харидорингизнинг таъсис ҳужжатларига номи ўзгартирилганлиги киритилган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб сиз учун ҳам кучга эга бўлади.

Давлат статистика қўмитасининг stat.uz сайтидан харидорингизга тегишли компаниянинг янги номи ҳақида маълумот олишингизни тавсия этамиз.

Корхона мажбуриятлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай талаблар мавжуд бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак (ФКнинг 236-моддаси). Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 237-моддаси).

Бошқача айтганда, ҳамкорингиз шартнома бўйича барча мажбуриятларни лозим даражада бажариши керак. Номи ўзгартирилиши эса шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод этмайди, қарзни ундириш учун иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Павел Сильнов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 746 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика