Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 41 / Юридик маслаҳатлар

Хусусий қудуқ: сув сарфи ҳисоби

 

Корхона ишлаб чиқариш мақсадларида ижарага бериладиган бино ва иншоотларга эга. Электр энергияси ва сув тез-тез ўчиб қолиши туфайли ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолади, бу эса рентабелликка салбий таъсир кўрсатяпти. Шу муносабат билан сув қудуқларини бурғулашга қарор қилинди. Шунингдек ижарага олувчига ушбу сувдан фойдаланиш таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

Қудуқлар бурғулангандан кейин сувдан фойдаланиш ҳисобини қандай юритиш керак? Сувни ўлчайдиган асбоблар ўрнатилиши зарур бўлса, уларни рўйхатдан ўтказиш (пломбалаш) лозимми, қайси ваколатли орган рўйхатдан ўтказади?

 

Ҳисобга олиш асбобларини рўйхатдан ўтказиш лозим.

Сув таъминотининг хусусий автоном манбаи мавжуд бўлганда ҳажм ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади (Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 20-банди, ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 2-илова).

Қувур-канализация хўжалиги (ҚКХ) билан сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатилиши учун шартнома тузишингиз керак. ҚКХга шартнома тузиш учун талаб этиладиган ҳужжатларга қўшимча равишда махсус табиий сув объектларидан махсус сув олиш ёки истеъмол қилиш учун рухсатномани тақдим этинг (Қоидаларнинг 19-банди). Ушбу рухсатнома Давлат хизматлари маркази томонидан берилади (ВМнинг 31.03.2018 йилдаги 255-сон қарорига 3-илова).

Истеъмолчи томонидан сарфланган сув ҳажми ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари бўйича аниқланиши лозим (Қоидаларнинг 82-банди). Ҳисобга олиш асбоби назорат пломбалари ўрнатилиши билан рўйхатдан ўтказилади. Пломбаланмаган ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади (Қоидаларнинг 63-банди). Сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва пломбалаш бўйича хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тақдим этилади.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 78 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика