Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 41 / Юридик маслаҳатлар

Қуриш ҳуқуқи

 

Ён қўшним 3 қаватли бино қурмоқда. Оқибатда 1-қаватдан кўриниш ёпилиб қолаётир.

Бино мулкдори қўни-қўшниларнинг розилигисиз турар жой ёнида қурилиш ишларини олиб боришга ҳақлими?

 

Яшовчиларнинг розилигини олиш керакми-йўқлигини аниқлаш учун қайси участкада қурилиш кетаётганини белгилаш керак.

Қурилиш ишлари уйлар атрофидаги ҳудудлардан ташқарида олиб борилганда қурилишни келишиш ва яшовчиларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Қурилиш ишлари уйлар атрофидаги ҳудудларда олиб борилганда эса фақат турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг барча мулкдорлари келишувига кўра амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда – мулкдорлардан исталган бирининг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади (УЖКнинг 127-моддаси 1-қисми).

Уй атрофидаги ҳудуд бўлиб кўп қаватли уй жойлашган ер участкаси ҳисобланади. Унинг чегаралари давлат кадастр ҳисобида ёки техник паспортда белгиланади. Участка таркибига майдончалар, боғлар, тротуарлар ва квартал ичидаги йўллар ва тор кўчалар киради (ЎзР 0329-16-сон СанҚН).

Уй атрофидаги ерларда бўш майдонлар бўлса, улар қуйидагилар учун жиҳозланиши керак (ВМнинг 28.06.1994 йилдаги 325-сон қарорига 3-илованинг 35-банди):

♦ кир қуритиш учун хўжалик майдончаси, кийимлар ва бошқа уй буюмларини тозалаш учун майдонча;

♦ уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотининг эҳтиёжи учун майдонча;

♦ футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ҳамда гимнастика билан шуғулланиш учун спорт майдончалари;

♦ қум солинган қутилар билан таъминланган, арғимчоқлар, тебранадиган тахталар, айвончалар ва бошқа мосламалар ўрнатилган кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари;

♦ қиш даврида спорт ва болалар майдончаларида зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган сирпанадиган ва яхмалак отадиган тепаликлар;

♦ ахлат ва озиқ-овқат чиқиндилари учун контейнер ва бочоклар ўрнатиладиган майдончалар.

Шу билан бирга қурилиш ишлари кичик туманда олиб борилаётган бўлса, кўп квартирали турар жой бинолари орасида исталган мақсаддаги объектларнинг жойлаштирилишига ҳам йўл қўйилмайди. Бундан махсус бино ва иншоотлар – спорт майдончалари, болалар учун ўйин майдончалари, кир қуритиш учун майдончалар, автомобиллар учун вақтинча тўхташ жойлари мустасно (ШНҚ 2.07.01-03).

Қурилиш ишлари олиб борилаётган жойидан қатъи назар қурувчи шаҳар қурилиши норма ва қоидаларига риоя этиши лозим.

Қурувчи томонидан қурилиш нормаларига риоя этилмаётгани борасида шубҳага бораётган бўлсангиз, туман ҳокимияти ёхуд прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 781 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика