Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 41 / Кадрлар бўлими

Пенсияга чиқишдан олдин ишдан бўшатиш мумкин эмас

 

Пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

 

Пенсия ёшига яқинлашиб қолганлигига асосланиб, иш берувчининг ташаббуси билан ёки тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас. Бу асос меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган (МКнинг 100, 106-моддалари).

Пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимлар бошқа ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Улар билан тузилган меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан (МКнинг 100-моддаси) ёки тарафлар ихтиёрида боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича (МКнинг 106-моддаси) уларни фақат ушбу шартномалар ва ҳолатлар мазмунига қатъий мувофиқ тартибда бекор қилиш мумкин.

Бундан ташқари, муайян корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга қуйидагилар оқибатида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишини сақлаб қолиш имтиёзли ҳуқуқи берилади (МКнинг 103-моддаси 2-қисми 3-банди):

♦ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар;

♦ ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги;

♦ корхона тугатилганда (МКнинг 100-моддаси ­2-қисми 1-банди).

Қоидага кўра, айнан пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимлар шундайлар жумласидандир.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 1004 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика