Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 32 / Божхона

Товар чиқарилгандан кейин тўловларни ҳисоблашга қандай тузатишлар киритилади

 

Қандай вазиятларда товар чиқариб юборилганидан кейин божхона тўловларига тузатишлар киритиш мумкин бўлади?

Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини нотўғри деб ҳисобласак, уларни тўламаса ҳам бўлаверадими?

Бу масалалар қайси ҳужжат билан тартибга солинади?

Мария А., МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш божхона расмийлаштируви вақтида бўлгани каби товар чиқариб юборилганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин (БКнинг 320-моддаси).

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли, шунингдек уни тўлдириш тартиби Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2867-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади.

Товар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:

● шартли чиқариб юборилган товарга нисбатан унинг узил-кесил божхона қиймати декларантнинг ёки божхона брокерининг қўшимча ахбороти асосида аниқланса ёхуд декларант ёки божхона брокери Божхона кодексининг 321-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматини қабул қилса;

● товарни декларациялашда содир этилган, товарнинг божхона қийматининг ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган техник хатолар аниқланган бўлса;

● ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса;

● маълум қилинган божхона қийматининг божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилган товарнинг миқдори ва (ёки) сифати контракт (шартнома, келишув) шартларидан четга чиқиши туфайли товарнинг ҳақиқий қийматига мос эмаслиги божхона декларациясини қабул қилиш санасида аниқланган бўлса. Божхона кўздан кечируви далолатномаси, шунингдек контракт (шартнома, келишув) тарафлари ўртасида келишилган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товар бўйича – товарнинг миқдорига оид эътироз ёки божхона тўловлари ундириладиган товарлар бўйича – экспертиза хулосаси товарнинг мос эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;

● божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса (Йўриқноманинг 11-банди).

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш учун декларант ёки божхона брокери божхона органига божхона декларациясининг ажралмас қисми бўлган, маълумотларига тузатишлар киритиладиган тузатишлар киритиш шаклини тақдим этади (Йўриқноманинг 14-банди).

 

Тузатиш устидан шикоят қилиш мумкин

Агар декларант ёки божхона брокери божхона органининг тузатишларига рози бўлмаса, у божхона органи томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган товарларнинг божхона қиймати ёки божхона тўловлари кўрсатилган шаклини имзоламасликка ҳақли. Бу ҳолларда у товарнинг тузатишлар киритиш сабабларини тушунтириб беришни божхона органидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Лекин декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига сўров юборилиши декларантни ёки божхона брокерини божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди (Йўриқноманинг 15-банди).

Божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин божхона органи томонидан тузатишлар киритилиши устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин (Йўриқноманинг 16-банди).

Агар тузатишлар киритиш божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлса, уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.

Пенянинг умумий суммаси божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг миқдоридан ошмаслиги керак (БКнинг 349-моддаси; Йўриқноманинг 12-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 190 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика