Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 32 / Жавоб берамиз

Асосий воситани модернизациялаш

 

Ускунанинг тиклаш қиймати – 1 млн сўм, хизмат муддати – 5 йил, жамғарилган эскириш – 800 минг сўм, модернизациялаш харажатлари суммаси – 500 минг сўм.

Модернизациялаш тугатилганидан кейин қуйидагикўрсаткич ўзгаради:

1) унумдорлик яхшиланади, бироқ хизмат муддати ошмайди;

2) унумдорлик ўзгармайди, хизмат муддати 2 йилга ошади.

Модернизациялаш тугатилганидан кейин ускуна амортизацияси қандай ҳисобланади?

 

- Асосий воситаларни реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, натижада фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қиймати ҳам ошади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 23-банди).

Бундай АВ бўйича ишга тушириш чоғида аниқланадиган уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати амортизацияланадиган қиймат ҳисобланади.

Реконструкция қилиш, модернизациялаш ишлари тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган АВ учун фойдали хизмат муддати ушбу ишлар тугатилганидан сўнг у фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона томонидан АВдан фойдаланиладиган давр ёки корхона ушбу АВни қўллашдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг 3-банди).

 

МИСОЛ.

Ускунанинг тиклаш қиймати – 1 000 минг сўм;

фойдали ишлатиш муддати – 5 йил;

қўлланиладиган амортизация усули – тўғри чизиқли;

модернизациялаш бошланганда 4 йиллик фойдаланиш давомида жамғарилган эскириш – 800 минг сўм;

модернизациялаш пайтига қолган фойдаланиш муддати – 1 йил;

қайта баҳолаш сальдоси – 100 минг сўм;

модернизациялаш харажатлари суммаси – 500 минг сўм.

Модернизациялаш бўйича барча ҳақиқий харажатлар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича жамланади (Йўриқноманинг 74-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). Счёт сальдоси асосий воситалар объектларининг бошланғич (тиклаш) қийматига қуйидаги проводкалар билан киритилади:

Дт 0100-«Асосий воситалар»

Кт 0890-«Бошқа капитал қўйилмалар» (500 минг сўм).

Шу тариқа, капитал қўйилмалардан кейин тиклаш қиймати 1 500 минг сўмни (1 000 + 500) ташкил қилади.

Капитал қўйилмалардан кейинги амортизацияланадиган қиймат – 700 минг сўм (1 500 – 800).

 

2 та вазиятни кўриб чиқамиз.

 

1

Модернизациялаш тугатилгандан кейин асосий воситанинг унумдорлиги ошди, бироқ хизмат муддати кўпаймади.

Эскириш қолган фойдаланиш муддати – 1 йил давомида амортизацияланадиган қийматга ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг электрон дастурида капитал қўйилмалардан кейин фойдаланишга тушириладиган санага йиллик амортизация нормасини – 100% белгилаш мумкин.

Ҳар ойлик амортизация суммаси 58,33 минг сўмга (700 / 12 ой), бир йилда жамғарилган амортизация суммаси 700 000 сўмга тенг.

 

2

Модернизациялаш тугатилганидан кейин АВ хизмат муддати 2 йилга кўпайди, бироқ унумдорлиги ўзгармади.

АВнинг капитал қўйилмалардан кейинги фойдали хизмат муддати 3 йилга (1 + 2) тенг. Капитал қўйилмалардан кейин йиллик амортизация нормаси 33,33%га (100 / 3) тенг бўлди.

Ҳар ойлик амортизация суммаси 19,44 минг сўмга (700 / 36 ой), бир йилда жамғарилган эскириш – 233,33 минг сўмга тенг.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 880 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика