Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 32 / Солиқ солиш

Имтиёзни қўллаш мумкин эмас

 

Фойда солиғини тўлайдиган корхона янги технологик ускуна ишга туширилган пайтдан бошлаб имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга. Янги ускуна қиймати – 167,6 млн сўм. Янги ускунадан ташқари, бошқа барча АВлар бўйича бир йилдаги амортизация суммаси – 168,8 млн сўм. Янги ускуна бўйича бир йилда – 13,4 млн сўм. 2019 йил июлда янги ускуна ишга туширилди.

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда амортизация суммаси бир йил учун ҳисобга олинадими ёки чорак учунми?

Амортизация суммаси барча АВлар бўйича олинадими ёки фақат эндигина ишга туширилган янги ускуна учунми?

 

– Солиқ солинадиган фойда янги технологик жиҳоз харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади (Солиқ кодексининг 159-моддаси ­3-қисми). Йил фойда солиғи бўйича солиқ давридир (Солиқ кодексининг 162-моддаси).

Солиқ кодексида амортизация бирор-бир АВлар рўйхати билан чекланиши кўрсатилмаган. 0200-«Асосий воситаларнинг эскириши» счёти бўйича акс эттирилган бутун йиллик амортизация суммаси имтиёзли суммадан чегирилади.

Сизнинг мисолингизда:

● 2019 йилда ишга туширилган янги технологик ускуна қиймати – 167,6 млн сўм;

● 2019 йил учун барча асосий воситалар бўйича амортизация – 182,2 млн сўм (168,8 + 13,4).

Солиқ даври (2019 йил) учун амортизация суммаси янги технологик ускуна қийматидан юқоридир. Фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллай олмайсиз.

«Амортизация» тушунчасининг иқтисодий мазмунини билиб олсак, ҳаммаси тушунарли бўлади. Амортизация – ишлаб чиқариш мақсадида асосий фондлар ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказиш жараёни. Амортизациянинг асосий мақсади – асосий ишлаб чиқариш фондларини кейинчалик тўлиқ тиклаш (реновация) учун зарур маблағларни жамғариш.

Шу тариқа, корхонангизда бир йил давомида асосий воситаларни янгилаш учун етарли маблағ жамланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 855 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика