Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 32 / Солиқ солиш

Асбоб-ускуналарни қарзларга қўшиб бериб юбораман

 

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 2018 йилда кредит маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуна харид қилган эди. Корхонани ёпиб, бошқа корхонага кредит тўлови бўйича барча мажбуриятларни ўтказиш ва ҳамма мол-мулкни сотиб юборишга қарор қилинди.

Асосий воситанинг реализация қилиниши ва кредит бўйича қарзни ўтказиш операцияларига ҚҚС солинадими?

 

– Асосий воситани бошқа юридик шахсга ҳар қандай йўл билан ўтказиш реализация қилиш обороти деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисмининг 1-банди).

Асосий воситаларни реализация қилиш чоғида солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, қўшилган қиймат солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисми).

 

Диққат! 2019 йилнинг 1 январига қадар харид қилинган асосий воситалар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг ­218-моддаси 1-банди). Яъни сиз 2018 йилда асбоб-ускунани ҚҚС билан бирга харид қилган бўлсангиз, у 0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» счётида ҚҚСни ўз ичига олган қиймат бўйича ҳисобга олинади.

 

Асбоб-ускунани ўтказишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани сиз қолдиқ қийматни ҳисобга олган ҳолда аниқлайсиз.

Сизга кредит ажратган банк кредитни сўндириш бўйича мажбуриятларингиз бошқа корхонага ўтказилишига қаршилик билдирмаса, у ҳолда зарур ҳужжатларни расмийлаштираверинг. Бухгалтерия ҳисобида ўз мажбуриятингизнинг банкдан асбоб-ускуна харидорига ўтказилишини акс эттиринг. Кредит бўйича қарзнинг ўтказилишига ҚҚС солинмайди (Солиқ кодексининг 209-моддаси 3-банди).

Мол-мулк реализация қилинганда ва қарз ўтказилганда сизнинг ҳисобингизда қуйидагилар вужудга келади:

● мол-мулк учун бошқа корхонанинг қарзи;

● айнан шу корхона олдидаги сизнинг кредит бўйича қарзингиз.

Муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилгандан кейин мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади (ФКнинг 343-моддаси).

 

МИСОЛ. Банк кредити ҳисобидан 600 млн сўмлик асбоб-ускуна харид қилинган, шу жумладан ҚҚС – 100 млн сўм. У АВ сифатида фойдаланишга қўйилган.

15 июль ҳолатига кўра:

● кредитнинг сўндирилмаган суммаси – 400 млн сўм (асосий қарз) ва 5 млн сўм (жорий пайтга ҳисобланган фоизлар) қолган;

● АВни бериш пайтидаги қолдиқ қиймати – 550 млн сўм.

 

1-вариант. АВ 660 млн сўм қийматида реализация қилинган, шу жумладан ҚҚС – 110 млн сўм. Муқобил мажбуриятлар ҳисобга ўтказилишини инобатга олганда, АВ харидори корхонага 255 млн сўм (660 – 400 – 5) қарздир.

 

2-вариант. АВ 405 млн сўм қийматида реализация қилинган, шу жумладан ҚҚС – 67,5 млн сўм. Бу ҳолда ҳисобварақ-фактурада ҚҚС – 67,5 млн сўмни акс эттиринг. 42,5 млн сўмлик (110 – 67,5) таннархдан паст суммада реализация қилинганда бюджетга ҚҚСнинг қўшимча суммасини эса ҚҚС ҳисоб-китобига 1-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» илованинг 0103-сатрида кўрсатинг (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Муқобил мажбуриятлар ҳисобга ўтказилишини ҳисобга олганда АВ харидори корхонага ҳеч нарса бериши керак эмас (405 – 400 – 5).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 760 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика