Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 32 / Божхона

2 000 АҚШ долларигача – ёзма декларациясиз

 

Мен Ўзбекистонда доимий пропискага эга бўлган Қирғизистон фуқаросиман. Яшаш гувоҳномам бор. Акамнинг олдига Қозонга меҳмонга бормоқчиман. Илгари яшаш гувоҳномаси билан 2 минг АҚШ долларини олиб чиқиш мумкин эди. Айтишларича, ҳозирги кунда валютани олиб кириш-олиб чиқиш қоидалари ўзгарган эмиш. Шундайми?

Шу билан бирга Россияга меваларни олиб чиқиш хусусида билмоқчи эдим. Эшитишимга кўра, меҳмондорчилик сифатида олиб чиқиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми яқинда ўзгарган эмиш.

А. Сибгатулина.

 

Жисмоний шахсларга Ўзбекистоннинг ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш эквиваленти 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда рухсат этилади. Бунда божхона назорати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш лозимдир.

Сиз олиб чиқаётган валюта 2 000 АҚШ долларидан ошган тақдирда, у божхона назоратидан ўтказилади – унга декларация тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш керак бўлади. Бунда йўловчи божхона декларациясида олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади.

Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:

● резидентлар томонидан – ЎзР Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади, ушбу рухсатномада олиб чиқиб кетиладиган жами суммаси кўрсатилади;

● норезидентлар томонидан – мамлакатимизга кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади, олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта суммасидан кам бўлмаган миқдорда.

Эквиваленти 5 000 АҚШ долларидан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатни бошқа шахсларга бериш қатъий тақиқланади.

Резидентлар Марказий банкнинг рухсатномасини ва норезидентлар Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини фақат бир маротаба ишлата олади. Мазкур ҳужжатлардан келгусида кўрсатилган суммадаги нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун асос сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди (Қоидалар, ВМнинг 30.01.2018 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова).

 

Россияга мева олиб чиқиш

Россияда 5 кг дан ортиқ ҳажмдаги мева ва сабзавотларни олиб кираётганда фитосанитария сертификатини расмийлаштириш талаб қилинадиган нормалар амал қилаётганига бир неча йил бўлди.

Яқинда Россельхознадзорнинг ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида Россия Федерацияси ҳукуматининг қарори эълон қилинди. Унга кўра, Россия чегараси орқали ўтказиш пунктларида давлат карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилади. Ҳужжат 19 августда кучга киради. Қарор лойиҳасига тушунтириш хатида қайд этилишича, ҳужжатдан кўзланган мақсад – РФ чегараси орқали муайян ўтказиш пунктларида карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш бўйича божхона органларига ваколатлар бериш, шунингдек, назоратни мақбуллаштириш ва уни ўтказишни соддалаштиришдан иборат.

Лекин истеъмолчилар, оддий фуқаролар учун ўсимлик маҳсулотларини олиб ўтиш қоидаларида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Олдингидек 5 кг дан ортиқ бўлмаган мева ва сабзавотларни ҳужжатларсиз олиб кирса бўлаверади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 75 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика