Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Деҳқон ва экспорт қилувчиларга – молиявий кўмак

 

Бу чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорида белгиланган.

 

2019–2021 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини қайта ишлаш ва экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари, агрологистика комплекслари ва марказлари, самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш, синов лабораторияларини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари ҳамда қабул қилинадиган озиқ-овқат саноати соҳасидаги халқаро стандартлар рўйхати тасдиқланди. Бунга жами 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда.

Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 244,75 млн АҚШ доллари бўлган (ОТБнинг қарз маблағлари – 197,0 млн, Ўзбекистоннинг улуши солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни молиялаштириш эвазига 47,75 млн экв.) «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилади.

2019 йил 1 августдан бошлаб молиявий кўмакнинг янги механизмлари ишга туширилади:

биринчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилувчиларнинг маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича харажатлари «Ўзстандарт» агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади;

иккинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

● миллий валютада, қиймати 10 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги, МБ қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида – қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган қисмига, бироқ 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;

● хорижий валютада, қиймати эквивалентда 10 млрд сўмдан ошмайдиган миқдорда жалб қилинадиган кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40%и, аммо 4%дан ортиқ бўлмаган миқдорда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация берилади;

● кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади;

учинчидан, самарасиз боғлар ўрнида интенсив боғлар ташкил этиш учун субсидиялар ва банк кредитлари бўйича кафиллик берилади (Президентнинг 20.03.2019 йилдаги ПҚ-4246-сон қарори 7-бандининг «б» ва «в» кичик бандлари).

Кооперация бирлашувини жорий этишнинг ижобий натижалари оммалаштирилади. Бу ерда қайта ишлаш, сотиш, таъминот, боғдорчилик, томорқа, чорвачилик хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатувчилар томонидан аъзолик бадаллари (пайларни) киритиш асосида ташкил қилинган субъектлар сонини ошириш, уларга кенг имконият ва қўшимча қулайликлар яратиш устувор ҳисобланади. «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида аҳоли, томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги кооперация бирлашмаларини ташкил қилиш, кооперация асосида бизнесни бошлаш ва юритишда ёрдам берадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 31.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег ЗАМАНОВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика