Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Юридик маслаҳатлар

Олдиндан тўлаш тартиби

 

Экспорт қилувчи корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспортга жўнатади. Экспорт контрактига мувофиқ товарнинг ҳар бир туркуми учун олдиндан тўлов 20%ни ташкил этади. Пул маблағларининг қолган қисми 60 кун мобайнида тўланади. Тегишинча, ўтган ҳисобот даврида (ўтган календарь йилда) илгари юклаб жўнатилган туркум бўйича қарз мавжуд бўлгани ҳолда ушбу ҳисобот даврида олинадиган маҳсулотлар туркумига олдиндан ҳақ тўлаш ҳоллари юзага келади.

Бу ҳолда хорижий валютада олинган олдиндан тўлов қандай акс эттирилади – ўтган давр (ўтган календарь йил) учун мавжуд умумий дебиторлик қарзини сўндириш сифатидами ёки жорий ҳисобот давридаги олдиндан тўлов сифатидами?

 

Экспорт контракти шартларига риоя этиш ва пул маблағлари келиб тушишини юклаб жўнатилаётган товар учун олинган олдиндан тўлов сифатида акс эттириш зарур.

Давлат органлари ташқи савдо контрактлари ижро этилишини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими – ТСОЯЭАТ орқали назорат қиладилар (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова). ТСОЯЭАТда товарни етказиб бериш шартлари ва муддатлари, тўлов шартлари ҳақидаги ахборот ҳам бўлади (Низомга 2-илова).

Бундан ташқари, тижорат банклари импорт контрактлари бўйича олдиндан тўланган ҳақ (аванс тўлови) тушганда ёки аккредитив очилганда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан солиштирадилар (Низомнинг 8-банди).

Экспорт контрактида ҳар бир товар туркумининг 20%и миқдорида мажбурий олдиндан тўлов тўлаш шарти қайд этилган бўлса, уни олмасдан туриб товарни юклаб жўнатишга ҳақли эмассиз. Бинобарин, бошқа шартлар мавжуд бўлмаганда пул маблағлари келиб тушиши товар туркуми учун олинган олдиндан тўлов сифатида акс эттирилиши лозим.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1046 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика