Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Юридик кўмакчи

Хусусий клиникаларга ижарага доир имтиёзлар

 

Хусусий тиббиёт клиникаси давлатга қарашли нотурар жойни ижарага олади. 2019 йилда давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови ставкаси ошди, бунинг оқибатида молиявий қийинчиликларга дуч келдик.

Давлат мулкини ижарага беришда хусусий тиббиёт клиникалари учун муайян имтиёзлар назарда тутилганми?  

 

– Тиббиёт муассасалари учун ижара тўловининг энг кам ставкаси пасайтирилган.

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси ҳар йили тегишли ҳоким томонидан белгиланади. Соғлиқни сақлаш ташкилотлари учун ушбу ставка 20%га пасайтирилган ҳолда белгиланади (Дастурнинг 7-банди, 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорга 2-илова). Тегишинча, Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш соҳасида кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаси 1 кв.м учун 25 200 сўмни ташкил этади (Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарорига 1-илова).

Бундан ташқари, 2018 йил 1 августдан бошлаб ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30%ини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50%и миқдорида белгиланган (11.06.2018 йилдаги ПҚ-3782-сон қарорнинг 1-банди).

Хусусий тиббиёт муассасаларига давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови бўйича бошқа имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

Прочитано: 302 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика