Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Юридик маслаҳатлар

Суғурта мулкий манфаатлар ҳимояси сифатида

 

Корхонамиз яхна ичимликлар ва полимер идишларни ишлаб чиқариб, реализация қилади.

Ишлаб чиқариш корхоналари учун мажбурий суғуртанинг қандай турлари назарда тутилган?

 

Ишлаб чиқариш корхонаси учун мажбурий суғуртанинг алоҳида тури назарда тутилмаган. У умумий асосларда суғуртани расмийлаштиради.

Қуйидагиларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталанади:

хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари;

ташувчи;

иш берувчи.

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ишлаб чиқариш корхонасининг иш берувчиси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт («Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхонасида хавфли ишлаб чиқариш объектлари («Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси) бўлса, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик мажбурий суғурта қилиниши керак (Қонуннинг 20-моддаси). Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар суғурталанувчилар бўлиши мумкин (Низомнинг 4-банди, ВМнинг 10.12.2008 йилдаги 271-сон қарорига 5-илова).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 239 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика