Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Юридик маслаҳатлар

Ўзгартиришлар орқага қайтиш кучига эга эмас

 

МЧЖ муассисларининг умумий йиғилиши 2018 йил III чораги натижаларига кўра фойдани тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бугунги кунда муассислар ҳозирча маблағларни жамият фойдаланиши учун қолдирмоқчилар, дивидендлар тўланмаган ва муассислар олдидаги мажбуриятлар сифатида қайд этилмоқда. Бироқ «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ-531-сон Қонун).

Дивидендларни тўлаш муддати тўғрисидаги янги талаб ўтган йилги мажбуриятга нисбатан татбиқ этиладими?

 

Йўқ, дивидендларни тўлаш муддати тўғрисидаги янги талаб ўтган йилги мажбуриятларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси). «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар 20.03.2019 йилдаги ЎРҚ-531-сон Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради (ЎРҚ-531-сон Қонуннинг 20-моддаси).

Шу муносабат билан дивидендларни 60 кун мобайнида тўлаш мажбурияти фақат 21.03.2019 йил – қонун ҳужжати эълон қилинган санадан кейин қабул қилинган жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарорларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 60 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика