Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Кадрлар бўлими

Ходим фамилиясини ўзгартирди: қаерга ўзгартириш киритилади

 

Ходим фамилиясини ўзгартирганлиги муносабати билан паспортини алмаштирди. Маъмуриятни ярим йил ўтгач бу ҳақда хабардор қилди.

Ходимнинг фамилияси (исми ёки отасининг исми) ўзгаргани ҳақидаги буйруқ қанча муддатда расмийлаштирилиши керак?

 

Қонун ҳужжатларида бундай муддат белгиланмаган. Ходимнинг шахсий маълумотлари ўзгаргани муносабати билан унга доир кадрлар ҳужжати ўз вақтида расмийлаштирилмагани учун жавобгарлик ҳам белгиланмаган.

Ходимнинг шахсий маълумотларига ўзгартиришлар унинг корхона раҳбари номига ёзма аризаси асосида ариза санаси кўрсатилган ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда киритилади:

► янги паспорт;

► никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома (никоҳдан ўтганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилган бўлса);

► никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома (никоҳ бекор қилинганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилган бўлса);

► ходимнинг хоҳишига кўра фамилияси (исми ёки отасининг исми) ўзгартирилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Ходим ҳужжатларни олган санадан анча ўтгач тақдим этса, аризада бунинг сабабини кўрсатган маъқул.

Ходимнинг аризаси (келиб тушган кунда ёки келиб тушганига яқин санада) ва у тақдим этган шахсий маълумотлари ўзгартирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида иш берувчи буйруқ чиқаради, меҳнат дафтарчасига (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2.11-банди) ва кадрларни ҳисобга олувчи барча ҳужжатларга (Т-2 шаклидаги шахсий карточкаси, меҳнат шартномаси, иш вақти ҳисобини юритиш табели) ўзгартиришлар киритилади.

Буйруқ ушбу ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш учун масъул бўлган шахслар эътиборига (тилхат олиб) етказилиши керак.

Корхонанинг кадрлар хизмати ходимларига ишга қабул қилиш чоғида, шунингдек вақти-вақти билан қуйидагиларни тавсия этамиз:

► ходимларга шахсий маълумотлари ўзгаргани тўғрисида кадрлар хизматини ўз вақтида хабардор қилиш зарурлигини тушунтириш;

► уларга шу муносабат билан ўзгартирилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини кўрсатиш (паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, Давлат солиқ қўмитасида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (СТИР), ШЖБПҲ дафтарчаси);

► ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шартлиги ва мазкур шахсларда унинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олиши ҳақида эслатиш (ФКнинг 19-моддаси).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 209 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика