Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Кадрлар бўлими

Ишнинг иккинчи кунида иш ҳақи сақланмайдиган таътил

 

Янги ходимни ишга қабул қилдик. Эртаси куни у оилавий шароитига кўра 10 кунга иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришни сўраб ариза ёзди.

У атиги 1 иш куни ишлаган бўлса, унга бундай таътил беришимиз мумкинми?

 

Ходимга ишга қабул қилинган кунининг эртасидан оилавий шароитига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин. Иш берувчи билан ходим ўртасида бу ҳақда келишувга эришилган бўлса, бу ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди.

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши ва унинг аниқ давомийлиги (лекин бир йилда 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак) ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади (МКнинг 150-моддаси). Шундан келиб чиқилса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз уни таътилга чиқаришга, ходим эса ўз навбатида уни талаб қилишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (МКнинг 150-моддаси 2-қисми, ­254-моддаси). Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тартиби меҳнат шартномаларида ва корхонанинг бошқа локал ҳужжатларида назарда тутилиши мумкин.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 1089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика