Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 18 / Кадрлар бўлими

Бир неча лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ

 

Ходимамиз (дорихона мудири) декрет таътилига чиқди. У декрет таътилида бўлган даврда дорихона мудирининг мажбуриятлари бошқа ходим – фармацевт зиммасига юкланиши тўғрисида буйруқ чиқарилди. Табиийки, унинг иш ҳақи дорихона мудириникидан кам. Унга қўшимча ҳақ тўланмай, фақат иш ҳақи тўланмоқда, ходим бунга рози бўлмаяпти.

Шу тўғрими? Агар тўғри бўлмаса, дорихона мудирининг мажбуриятларини вақтинча бажаргани учун қўшимча ҳақ тўланиши тўғрисидаги буйруқни қандай расмийлаштириш лозим?

 

Фармацевтнинг дорихона мудири мажбуриятларини бажаришга ёзма розилиги олиниши зарур.

Иш берувчи билан мудирнинг мажбуриятларини вақтинча бажариш вазифаси юклатилаётган ходим (фармацевт) ўртасида ихтилофлар юзага келмаслиги учун унинг бир неча лавозимда ишлашга ёзма розилигини олиш зарур. Унда ходим қўшимча ишни бажарадиган муддат, унинг мазмуни ва ҳажми қайд этилади. Бунинг учун иш берувчининг буйруғи расмийлаштирилади. Ходим у билан тилхат олган ҳолда таништирилиши лозим.

Қўшимча ҳақ миқдори, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг ёзма келишуви бўйича белгиланади ва буйруқда қайд этилади (МКнинг 160-моддаси; ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 24-банди).

Бюджет ташкилотларида 21.11.2017 йилдан қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади), Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. Бир неча лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган бўлса, қўшимча ҳақ белгиланмайди. Бу меҳнат шартномаси шартларида қайд этилади ёки лавозим йўриқномаси билан белгиланади (Низомнинг 25-банди).

Бироқ, одатда, кўрсатилган (узоқ муддатли) бир неча лавозимдаги иш у топширилаётган ходимнинг меҳнат мажбуриятларида назарда тутилмайди, шу сабабли қўшимча ҳақ тўланиши зарур.

 

Буйруқ матни намунаси

 

32-сон дорихона фармацевти Саидова Нилуфар Акром қизига унинг розилиги билан, асосий лавозим мажбуриятларини бажариши билан бир вақтда 32-сон дорихона мудири Суюнова Муҳаббат Каримовнанинг мажбуриятлари юклатилсин (унинг ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола 2 (3) ёшга тўлгунгача уни парваришлаш таътили вақтида).

Саидова Н.А.га (дорихона мудири Суюнова М.К. таътилдан қайтгунча) бир неча лавозимда ишлаганлиги учун 500 000 (беш юз минг) сўм миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгилансин.

Саидова Н.А.га ишда бўлмаган вақтда (таътил, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик) қўшимча ҳақ тўланмасин.

 

«Саломатлик» дорихоналар тармоғи директори

_________ Қосимов Т.Р.

 

Буйруқ билан танишдим ва розилик билдираман

_________ Саидова Н.А.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 1289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика