Norma.uz

Профессионаллар билан – тараққиёт сари!

 

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси (ЎБФ) 18 ёшга тўлди. 2001 йилнинг 23 апрелида ташкил этилган бу ташкилот бутун ўз фаолиятини бухгалтер ва аудиторларга бахш этди.

 

Қуйидагилар ЎБФнинг асосий вазифаларига киради:

● бухгалтерлик касбининг ривожланиши ва мақомининг ошиб боришига кўмаклашиш;

● Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) ҳамда Молия ҳисоботларининг халқаро стандартлари бўйича кенгаш (IASB) томонидан ишлаб чиқилган халқаро профессионал стандартлар ва Профессионал одоб-ахлоқ кодексини жорий этиш ва қўллаш;

● бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинадиган тадбирларни ташкил этиш.

– 2018 йил давомида Федерациямиз ва унинг аъзолари Молия вазирлиги томонидан аудиторлик фаолияти ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбатларида доимий иштирок этиб келди, – дейди ЎБФ ижрочи директори Дилноза Султонова. – ЎБФ «ВМВМ» имтиҳон марказида бухгалтерларни муваффақиятли ўқитди ва CPA Eurasia ҳамда CIPA халқаро дастури бўйича сертификатлар топширди, етакчи халқаро аудиторлик ташкилотлари билан биргаликда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва Аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) ҳар йиллик ўқувларини ўтказди, шунингдек, ўз аъзоларининг малакасини оширди.

Қайд этиш керакки, «CIPA» ва «CPA Eurasia» дастурлари бўйича халқаро сертификатларни олиш учун «Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш» ва «CPA Uz» дастурлари доирасида имтиҳон ўтказишга фақатгина ЎБФ ваколатлидир.

2019 йилга кўзланган режаларимизда, авваламбор, ЎБФ аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида миллий ва халқаро дастурлар бўйича бухгалтерларни сертификатлаш турибди. Шу билан бирга:

● халқаро аудиторлик ташкилотлари билан биргаликда ҳар йиллик «МҲХСнинг кузги ўқувлари» семинарларини ўтказиш;

● бошқа профессионал ҳамжамиятлар билан ҳамкорликда «Йилнинг энг яхши бухгалтери», «Йилнинг энг яхши аудитори» ва «Йилнинг энг яхши ички аудитори» республика танловларини ташкил этиш ва ўтказиш. Жорий йилда ЎБФ ушбу танловларни ўтказишда раислик қилувчи ташкилот ҳисобланади;

● семинарлар, бухгалтерлар малакасини ошириш бўйича курсларни ташкиллаштиришда ҳамкорлик қилишни режалаганмиз.

Ўзининг «таваллуд куни»ни нишонлар экан, Бухгалтерлар федерацияси энг қимматбаҳо туҳфа сифатида ўз аъзоларининг миллий ва халқаро сертификатларини қўлга киритди:

1) Шаҳноза Саттиқулова – CIPA сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер ва Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери;

2) Александра Околита – CIPA бўйича сертификатланган бухгалтер-амалиётчи (I даража);

3) Ирина Тигай – Ўзбекистоннинг сертификатланган профессионал бухгалтери.

 

Ўз ахборотимиз.

 

Прочитано: 1049 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика