Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Божхона

Мушакбозликсиз янги йил

 

Яқинда Янги йил кириб келади, Россиядан уйга учиб келаман. Самолётдаги багажда пақилдоқлар ва бенгал чироқларини олиб келишим мумкинми? Учиб келганимда муаммо юзага келмайдими?

Б.Исамуҳамедова.

 

Юзага келганда-чи! Самолётда ҳам, бошқа турдаги транспортда ҳам мамлакатимиз ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

22.09.2010 йилдаги ЎРҚ-261-сон Қонун билан фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлиги ва жамоатчилик тартибини таъминлаш мақсадида пиротехника буюмлари муомаласи устидан давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилган. Бунинг учун бундай турдаги товарлар муомаласини лицензиялаш жорий этилган. Шу билан бирга ушбу соҳага оид қонунчилик талабларини бузувчи шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлиги кучайтирилган. Чунончи, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистондан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 185-1-моддаси).

 

ҚЎШНИЛАРДА

Жисмоний шахсларга тақиқланган

РФ Ҳукумати, Беларусь Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган Битимга мувофиқ, пиротехника маҳсулотлари шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларга кирмайди. Салютларнинг батарейкалари, ракеталар, рим шамлари, ер усти мушаклари, пақилдоқлар, петардалар, салютларнинг профессионал батарейкалари, фавворалар, ўт сочувчи буюмлар ва ҳ.к. пиротехника маҳсулотларига киради. Жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун ушбу товарларнинг барчасини Божхона иттифоқи божхона чегараси орқали олиб ўта олмайдилар.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1008 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика