Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Солиқ солиш

Импорт ТМЗ нархидан ҚҚСни ажратиб чиқарамиз

 

Корхонамиз импорт товарни улгуржи сотади. Товар импорт қилинганда бюджетга ҚҚС тўланган. 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтишимиз керак.

Агар корхона захираларни баҳолаш учун AVECO усулидан фойдаланса, 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра товарларнинг ҳар бир номланиши бўйича ҚҚСни қандай қилиб тўғри ажратиб кўрсатиши мумкин?

 

– Товарларнинг қолдиқлари бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш услубиятини (ўзингизга хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда) ишлаб чиқиш ва қайд этиш, уни тасдиқлаш ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига илова қилишни тавсия этамиз.

AVECO усули – қолдиқлар ва чиқиб кетаётган товарлар қийматини ўртача тортилган қиймат бўйича ҳисобга олиш (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 53-банди).

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс бундай турдаги тўловларга ўтилган пайтдан ­эътиборан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг ­218-моддаси 6-қисми).

Кўп корхоналар 2019 йил 1 январга тайёргарлик кўриб, захиралар нархидан ҚҚСни ажратиб чиқариш мақсадида уларни инвентаризациядан ўтказишлари керак. Бунда кўп вариантлар қўлланиши мумкин. Фақат сизга тааллуқлисини кўриб чиқамиз. Аввалига импорт товар таннархида нафақат етказиб берувчининг нархи, балки божхона тўловлари, божхона брокери хизматлари, сертификатлаштириш ва бошқалар ҳам ҳисобга олинганини ёдга оламиз. Ажратиб кўрсатиладиган ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишга киришишдан олдин ҚҚС солинмайдиган хизматларнинг неча фоизи товар таннархига киритилганини аниқлаш зарур. Албатта ёзма ҳисоб-китоб қилиб, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисда тасдиқлатинг. Бу ҳисоб-китоб текширувчиларга тақдим этиш учун керак бўлади.

Импорт товар таннархида акциз ва бож ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Бироқ улар ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага киритилганлиги боис (Солиқ кодексининг 206-моддаси) уларни чегириш керак эмас.

 

Божхона қиймати контракт қийматига тенг бўлса

Ҳар бир номланишдаги товар нархидан ҚҚСни қуйидаги формула бўйича ажратиб кўрсатинг: (ҚҚС солинмайдиган хизматлар қиймати айирилган ҳисобдаги товар таннархи) / 120% х 20% = ҳисобга олинадиган ҚҚС (проводкалар жадвалда кўрсатилган, шартли суммалар ва фоизлар келтирилган).

Кўрсаткичлар

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, сўмда

 

31.12.2018 йилдаги ҳолатга кўра 1-сон номланишдаги товар таннархи сальдоси

 

2910

 

 

60 156 407

 

Қолдиқларни инвентаризация қилиш ва ҚҚСни ажратиб кўрсатиш натижасида қуйидагилар олинди:

 

 

 

 

Товар таннархида ҚҚС солинмайдиган хизматларнинг ҳажми ҳисоблаб чиқарилди – 0,26%.

Уларнинг суммаси – 156 407 сўмни (60 156 407 х 0,26%) товар қолдиқлари таннархидан чегирамиз

Проводкалар талаб этилмайди

 

156 407

 

Ундан ҚҚС ҳисобланадиган товар қолдиқлари таннархи (60 156 407 сўм – 156 407 сўм)

 

Проводкалар талаб этилмайди

 

60 000 000

 

Ҳисобга олинадиган ҚҚС ажратиб кўрсатилган 1-сон номланишдаги товар захираси қийматидан (60 млн сўм / 120% х 20%)

 

4410

 

2910

 

10 000 000

 

1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра 1-сон номланишдаги товар таннархи сальдоси (ҚҚС ажратиб кўрсатилганидан кейин)

 

2910

 

 

50 156 407

 

Ҳисобга олинадиган ҚҚС

 

4410

 

 

10 000 000

 

 

Тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга қабул қилиш шартларидан бири БЮД ва ҚҚС билан ҳисобварақ-фактураларнинг мавжудлиги ҳисобланишини унутманг (Солиқ кодексининг 218-моддаси 1-қисми 2-банди). Сиз уларни ҳисобга олиш асоси сифатида тайёрлашингиз керак. Яъни нусха олишингиз ҳамда кўрсатилган инвентаризация ҳужжатларига товарлар таннархи шакллантирилишига асос бўлган БЮД ва ҳисобварақ-фактураларни илова қилишингиз лозим.

AVECO усулида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси сўнгги БЮДлардаги ҚҚС суммасидан фарқланади. Ушбу тафовутни диққат билан таҳлил қилишингизни тавсия этамиз. Агар у бюджет фойдасига бўлмаса (масалан, товарнинг охирги туркуми чегирма билан келган бўлса), товарни туркумларга ажратиш ва ҚҚСни қайта ҳисоблашга уриниб кўриш лозим. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, солиқ қонунчилигида ҳисобга олиш усулига боғлиқ бўлган тафовутлар йўқ, асосийси – ҳужжатли асосга эга бўлиш.

Бунда 2 та вариантни қўллаш мумкин.

AVECO усулини қўллаганда қолдиқлар таннархи бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг ҳисоб-китоб суммасини ва БЮДга мувофиқ ҳақиқатда тўланган ҚҚСни солиштириб кўриш лозим. Уларнинг энг кичигини ҳисобга қабул қилишни тавсия этамиз.

 

1-ВАРИАНТ. Товарнинг икки марта турли нархда олиб келиниши.

БЮД

 

Товар сони
(олиб келиниши)

 

Балансда акс эттириш учун таннархи, млн сўмда

 

БЮД бўйича тўланган ҚҚС

 

5.05.2018 йилдаги 1-сон БЮД

 

10 дона

 

60

 

ҚҚС – 10 млн (60 / 120 х 20), яъни 1 дона товар учун 1 млн сўм ҚҚС

 

10.11.2018 йилдаги 2-сон БЮД

 

10 дона

 

120

 

ҚҚС – 20 млн (120 / 120 х 20), яъни 1 дона товар учун 2 млн сўм ҚҚС

 

 

Агар сизда 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра 15 бирлик қолган бўлса, уларнинг таннархи (AVECO усули бўйича) 135 млн сўмга ((60 + 120) / 20 х 15) тенг бўлади.

Таклиф этилган услубият бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС 22,5 млн сўмни (135 / 120 х 20) ташкил этади.

ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос сифатида қуйидагиларни илова қиласиз:

2-сон БЮД, унда ҚҚС 20 млн сўмга тенг (10 дона х 2 млн сўм);

1-сон БЮД, унда ҚҚС – 5 млн сўм (5 дона х 1 млн сўм).

Жами товар қолдиғи бўйича БЮДдаги ҳисобга олинадиган ҚҚС 25 млн сўмни ташкил этади.

AVECO усули бўйича ҳисобланган қолдиқлар қийматидан ажратиб кўрсатилган ва 22,5 млн сўмга тенг бўлган ҚҚСнинг ҳисоб-китоб суммасини ҳисобга қабул қилишни тавсия этамиз.

 

2-ВАРИАНТ. 2-сон БЮД бўйича товар таннархи 1-сон БЮДдагидан кам бўлса.

Бу ҳолда ҳисоб-китоб қуйидагича бўлади:

БЮД

 

Товар сони
(олиб келиниши)

 

Балансда акс эттириш учун таннархи, млн сўмда

 

БЮД бўйича тўланган ҚҚС

 

5.05.2018 йилдаги 1-сон БЮД

 

10 дона

 

120

 

ҚҚС – 20 млн (120 / 120 х 20), яъни 1 дона товар учун 2 млн сўм ҚҚС

 

12.11.2018 йилдаги 2-сон БЮД

 

10 дона

 

60

 

ҚҚС – 10 млн (60 / 120 х 20), яъни 1 дона товар учун 1 млн сўм ҚҚС

 

 

Агар сизда 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра товарнинг 15 бирлиги қолган бўлса, уларнинг таннархи (AVECO усули бўйича) 135 млн сўмга ((60 + 120) / 20 х 15) тенг бўлади.

Таклиф этилган услубият бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС 22,5 млн сўмни (135 / 120 х 20) ташкил этади.

ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос сифатида ҚҚС 10 млн сўмга (10 дона х 1 млн сўм) тенг бўлган 2-сон БЮДни ва ҚҚС 10 млн сўмни (5 дона х 2 млн сўм) ташкил этадиган 1-сон БЮДни илова қиласиз.

Жами БЮДдаги товар қолдиғи бўйича ҚҚС 20 млн сўмни ташкил этади.

 

20 млн сўмга тенг бўлган ҚҚС суммасини ҳисобга қабул қилишни тавсия этамиз.

 

Божхона қиймати контракт қийматидан кўп бўлса

Бундай вазиятда ҳисоб-китоб қилиш мушкул бўлади.

Ҳар бир импорт етказиб беришда битта номланишдаги товарнинг божхона қиймати бир хил бўлса, БЮДни гуруҳлаш мумкин. ҚҚС қуйидагича ҳисобланади: ушбу номланишдаги товар қолдиғини миқдор ифодасида божхона нархига кўпайтириш лозим.

Божхонада акциз ва бож тўланса, товар қолдиғининг олинган божхона қийматини товар бирлигига тўғри келадиган ҳисобланган акциз ва бож суммасига ошириш керак.

Натижада сизда ҚҚСни ҳисоблаш учун база юзага келади. Мазкур товар бирлиги бўйича ҳисобга қабул қилиш учун БЮДдаги ҚҚС суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади: ((божхона қиймати + акциз + бож) 20%).

Етказиб беришлардаги божхона қиймати ҳар гал фарқ қилса, ҳар битта етказиб бериш (ҳар бир БЮД) бўйича ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун ҳисоб-китоб қилишингизга тўғри келади.

 

Эътибор беринг!

Товар қолдиғи таннархига кирган хизматлар қийматида ҳам кирувчи ҚҚС бўлиши мумкин. Уни ҳам аввал товар бирлигига тақсимлаб, ажратиб кўрсатиш ва ҳисобга қабул қилиш мумкин. Арзимас сумма ҳосил бўлса, ҳисоб-китобни мураккаблаштирмаслик учун мазкур ҚҚСни ҳисобга олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин.

 

Эҳтимол, 2019 йил бошига келиб товарлар қолдиқларида ҚҚСнинг ажратиб кўрсатилишини тартибга солувчи норматив ҳужжат қабул қилинар.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика