Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Фирма учун ўз ҳисобидан принтер

 

Корхонамиз ходими берилган режа-топшириққа биноан ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш учун хизмат сафарига юборилди. Бундан ташқари, директорнинг топшириғига кўра, сарфлаган харажатларини кейинчалик корхона қоплаб бериши шарти билан ўз пулига ташкилий техника (1 та принтер) сотиб олди.

Хизмат сафари пайтида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун нақд пулга сотиб олинган ташкилий техника учун ходимнинг пул маблағларини корхона қандай қилиб қоплаб бериши мумкин?

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ, корхона директори ходимларга бундай топшириқлар беришга ҳақли эмас.

Ходим корхона учун принтерни, мисол учун, воситачилик шартномаси билан тасдиқланган ўзаро келишув асосида ўз маблағларига сотиб олиши мумкин.

Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт (ФКнинг 832-моддаси).

Воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади (ФКнинг 838-моддаси). Комитент воситачилик ҳақини тўлашдан ташқари, воситачилик топшириғини бажариш юзасидан воситачи сарфлаган суммаларни ҳам унга тўлаши шарт (ФКнинг 842-моддаси).

Воситачи – ташкилий техникани сотиб олган ходим комитент – корхона учун ҳисоботни расмийлаштиради. Унда бошланғич ҳужжатлар учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган воситачи ва комитентнинг барча реквизитлари, шунингдек Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 23-бандида кўрсатилган бошқа ахборот кўрсатилган бўлиши керак:

● тегишли ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда воситачи томонидан сотиб олинган товарлар миқдори ва қиймати. Бунда ҳисоботга сотиб олганликни тасдиқловчи шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва бошқа ҳужжатларнинг (мисол учун, НКМ чеклари, товар чеки) нусхалари илова қилинган бўлиши лозим;

● воситачи томонидан ҳақиқатда амалга оширилган, комитент томонидан қопланиши лозим бўлган бошқа харажатларнинг қиймати (улар мавжуд бўлса);

● воситачининг ҳақи суммаси;

● комитентдан олинган аванслар суммаси;

● воситачилик шартномасини бажариш билан боғлиқ воситачига тўланиши лозим бўлган сумма.

Воситачининг ҳисоботига шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Қопланадиган харид суммаси тарафларнинг даромади ҳисобланмайди.

Воситачилик шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ҳисобланади, у бўйича қоплам суммасининг тўланиши жисмоний шахснинг ЖШДС, суғурта бадаллари ва ЯИТ солинадиган даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 172-моддаси).

Бошқа вариант сифатида корхона билан унинг ходими ўртасида ташкилий техниканинг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришни маслаҳат беришимиз мумкин. Бу ҳолда жисмоний шахс ўзига қарашли мол-мулкни сотганда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1174 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика