Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Божхона

Омборда нима бор?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сон қарори билан Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш, Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш ва Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Таъкидлаш жоизки, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони ташқи иқтисодий фаолият ва товарлар етказиш жараёнидаги муҳим воситалардан ҳисобланади. Мазкур воситаларнинг янада такомиллаштирилиши товарларнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ божхона жараёнларининг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Айни пайтда республикамизда 330 дан ортиқ божхона омбори ва эркин омборлар мавжуд. Уларнинг аксарияти замонавий, тегишли ускуналар билан жиҳозланган, катта ҳажмли бўлса-да, орасида унчалик катта бўлмаган, боз устига, товарлар тўғри сақланишини таъминлай олмаётганлари ҳам бор. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 6 та бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият юритмоқда.

Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензияларни расмийлаштириш электрон шаклда «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали амалга оширилади. Шунингдек, лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

Лицензия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ҳам сезиларли равишда қисқартирилди. Масалан, давлат ёнғин хавфсизлиги ва санитария назорати идоралари хулосаси, божхона омборларида сақланиши лозим бўлган товарлар рўйхати, божхона омборининг тури (очиқ ёки ёпиқ) ҳақидаги маълумот ва бошқалар эндиликда талаб қилинмайди.

Аслида божхона омборлари фаолиятининг такомиллашувида уларнинг логистика марказлари ва транспорт магистралларига яқин ҳудудда жойлашуви муҳим роль ўйнайди. Аммо қонунчилигимизда божхона омборларининг жойлашувига доир аниқ талаблар мавжуд бўлмагани сабабли ҳозирда уларнинг бир қисми нисбатан зич бўлган аҳоли пунктларига яқин жойлашган. Қарор билан эндиликда божхона омборларининг транспорт магистраллари ва логистика марказларигача бўлган максимал масофаси 3 км қилиб белгиланди.

Омборларни замонавий технология ва жиҳозлар билан жиҳозлаш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади. Бинобарин, ҳозирда омборлардаги мавжуд жиҳозлар асосан фақатгина ўлчаш ва ёнғинга қарши воситалардан иборат бўлиб қолган, холос.

Омборлар фаолиятига автоматлаштирилган ахборот тизимларининг жорий этилиши, омборларнинг божхона идоралари билан ахборот алмашиниш учун видеокузатув тизими ҳамда оптик толали алоқа тармоғи билан таъминланиши технологик жараёнларни масофадан туриб самарали назорат қилиш имконини беради.

Эндиликда божхона омборларида ҳудуди 40 м2 дан кам бўлмаган камида 1 та ёпиқ кўрик майдончаси ҳам бўлиши талаб этилади. Божхона омборида товарлар ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақатгина кўрик майдончасида амалга оширилади.

Шунингдек, божхона омборлари иншоотларининг божхона режимларидан келиб чиқиб зоналарга ажратилиши, иншоотларнинг иккита қулф билан қулфланиши сингари талаблар ҳам бекор қилинди. Божхона омборлари камида 2 метр баландликдаги тўсиқ билан ўралиши лозим.

Бож олинмайдиган савдо дўкони эса Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун халқаро алоқа мақсадида очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.

Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўконларида видеокузатув тизими орқали ёзиб олинган тасвирларни 3 ойгача сақлаш талаб этилади.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика