Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказганда иш ҳақини ҳисоблаш

 

10-разрядли иқтисодчи ходимимиз ишлаб чиқариш заруриятига кўра меҳнат ва иш ҳақи бўлимидан ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда 2 ойга цехга иқтисодчи қилиб ўтказилди. Ушбу муддат ўтгач, цех иқтисодчиси болани парваришлаш таътилида бўладиган вақтга уни цехга ўтказадилар. Буйруқда унга бажараётган ишига қараб, бироқ 6 ой муддат давомида аввалги ишидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши қайд этиб ўтилган.

Ўртача кунлик иш ҳақи сентябрда 151 559 сўмни, октябрда эса 134 859 сўмни ташкил этган.

Ноябрда ўртача кунлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

 

– Ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади (МКнинг ­95-моддаси).

 

ЭЪТИБОР БЕРИНГ: МКда вақтинча ўтказиш муддати юзасидан чеклов белгиланмаган.

 

Ўртача ойлик иш ҳақи кейинги 2 календарь ойидаги иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади (Тартибнинг 5-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова). Эслатиб ўтамиз, суғурта бадаллари ҳисобланадиган тўловлар ҳисоб-китобга киритилади.

 

МИСОЛ. Ходим сентябрь (20) ва октябрда (22) тўлиқ ишлаган. Сиз кўрсатган ўртача кунлик иш ҳақи суммаларидан бир ой учун иш ҳақини тиклаймиз:

сентябрь учун ҳақиқатдаги иш ҳақи 3 031 180 сўмга (151 559 сўм х 20 иш куни) тенг;

октябрь учун – 2 966 898 сўмга (134 859 сўм х 22 иш куни).

2 ой учун ўртача ойлик иш ҳақи 2 999 039 сўмни ((3 031 180 сўм + 2 966 898 сўм) / 2) ташкил этади.

2018 йил ноябрда – 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни. Ўртача кунлик иш ҳақи 136 320 сўмни (2 999 039 сўм / 22 иш куни) ташкил этади.

Кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган вақт учун ноябрда ходимнинг 2 999 039 сўм (136 320 сўм х 22 иш куни) миқдоридаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Декабрда – 5 кунлик иш ҳафтасида 21 иш куни. Ўртача кунлик иш ҳақи 142 811,38 сўмга (2 999 039 сўм / 21 иш куни) тенг бўлади. Тегишинча, кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда декабрда ҳам ходимнинг 2 999 039 сўм (142 811,38 сўм х 21 иш куни) миқдоридаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ва ҳоказо.

 

Яъни кам ҳақ тўланадиган лавозимда тўлиқ ишлаган ойлар учун ходим 2 999 039 сўм олади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1080 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика