Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Таътил пулини ҳисоблашда моддий ёрдам инобатга олинмайди

 

Ташкилот ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишлари учун 1 500 000 сўмдан моддий ёрдам ҳисобланди.

Ходим ишдан бўшаётганда фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланаётганда моддий ёрдам суммаси ўртача иш ҳақига киритиладими?

 

Йўқ, киритилмайди.

Таътил пули (шунингдек ишдан бўшаётганда компенсация) суммасини ҳисоблаш учун ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова) 1-бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича иш ҳақидан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб давридаги тарифдан юқори тўловлар суммасига белгиланган тартибда оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Тарифдан юқори тўловларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи (бажариладиган ишлар разряди бўйича тариф ставкасидан ортиқ), мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Бошқа даромадларга суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг ­306-моддаси). Бинобарин, фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланаётганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам суммаси ҳисобга олинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1288 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика