Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 52 / Амалий бухгалтерия

Ўз-ўзига хизмат хонаси ҳисобини юритиш

 

Корхона пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда кўп квартирали уйларни қуриб, кейинчалик ушбу уйлардаги квартираларни реализация қилади. У корхона ходимлари (қурувчи ишчилар ва маъмурий-бошқарув ходимлари) учун яшашга мўлжалланган тайёр вагончаларни сотиб олади. Шунингдек корхона ушбу яшаш учун мўлжалланган вагончалар ичини пардозлаш, вақтинчалик иншоотларни иситиш, газ тизимлари ва сув таъминоти тизими билан жиҳозлаш харажатларини амалга оширади. Қурилиш объекти битгач, улар демонтаж қилинмайди. Улардан бошқа объектларда фойдаланилиши ёки сотиб юборилиши мумкин.

Қиймати 50 ЭКИҲдан ортиқ бўлган яшаш учун мўлжалланган вагончалар қайси счётда ҳисобга олиниши лозим (асосий воситалар сифатида ­0100-счётдами ёки вақтинчалик иншоотлар сифатида 1080-счётдами)?

Иситиш, газ тизимлари ва сув таъминоти тизимини асосий воситаларнинг алоҳида объектлари сифатида ҳисобга олиш керакми?

Вагончаларни сотиб олиш ва жиҳозлаш харажатлари дарҳол 2010-счётга (қурилаётган уйлар таннархига) киритиладими?

 

– Сизнинг вазиятда қурилиш вагончаларини сотиб олиш ва улардан фойдаланиш ҳисобини юритишнинг 2 та вариантини қўллаш мумкин.

 

1-ВАРИАНТ.

Қурилиш якунланганидан кейин вагончалар қисмларга ажратилмайди, балки объект сифатида бошқа жойга кўчирилади ва улардан бошқа қурилиш майдончаларида фойдаланилади. Улардан фойдаланиш муддати – 1 йилдан ортиқ, қиймати эса – 50 ЭКИҲдан ортиқ.

Мазкур ҳолда вагончалар уларни асосий восита сифатида тан олиш учун барча мезонларга мувофиқ келади. Уларни балансга кирим қилиш ва амортизацияни ҳисоблаш лозим. Қурувчи ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагончалар ­0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» счётида ҳисобга олинади.

Иншоот – таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими. У ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган (Шаҳарсозлик кодексининг 2-моддаси).

Вагончаларнинг иситиш, газ тизимлари ва сув таъминоти тизимига харажатлар уларнинг бошланғич қийматига киритилади. Асос: асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Асосий воситаларнинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян ишларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг ­5-банди).

Вагончалардан фойдаланила бошланган ойдан кейинги ойдан бошлаб асосий воситалар таркибида амортизация ҳисоблашни бошланг. Қурилиш объектида фойдаланиш даврида вагончаларнинг ҳисобланган амортизацияси бўйича харажатлар суммасини қурилаётган объектларнинг ишлаб чиқариш таннархига ­2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётига киритинг ­(5-сон БҲМСнинг 6-параграфи).

 

2-ВАРИАНТ.

Қурилиш тугалланганидан кейин вагончалар қисмларга ажратилса, улар объектда ишларни бажариш вақтида қурилиш майдончасида пудратчи ўрнатадиган вақтинча (нотитул) иншоотларга киради.

Вақтинча (нотитул) иншоотлар, қурилмалар ва мосламалар, қиймати ва хизмат муддатидан қатъи назар, асосий воситалар ҳисобланмайди. Бундай вагончаларни сотиб олиш, қуриш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек уларга иситиш, газ тизимлари ва сув таъминоти тизимини олиб келиш харажатлари қурилиш-монтаж ишлари таннархига (2010-счёт) киритилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика