Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 47 / Божхона

Экспорт салоҳияти эътиборда

 

Самарқанд вилояти прокуратурасида вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун анжуман ўтказилди. Унда Президентимиз қабул қилган «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорнинг (17.10.2018 йилдаги ПҚ-3978-сон) мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

Қарорга кўра, эндиликда юридик шахс экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз экспорт қилишлари мумкин. Экспортдан тушумларни ўз вақтида таъминламаган ташкилотлар Ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритиладилар. Кейинчалик уларга нисбатан экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари қўлланилади.

Шунингдек, божхоначилар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерациясининг Федерал божхона хизмати ўртасида «Товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш» тўғрисида имзоланган Битимга кўра яна бир қатор имтиёзлар берилаётганлиги хусусида тушунтиришлар беришди. Унда Битим объекти ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганида қабул қилувчи мамлакатда товарлар божхона кўригидан озод қилиниши белгиланган.

Битимнинг 4-моддасига биноан «Соддалаштирилган божхона йўлаги» тартиби унда иштирок этишга хоҳиш билдирган ва томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ фаолияти божхона қонунчилигини бузиш хавфи паст бўлган тоифага кирадиган шахсларга нисбатан қўлланилади. Россия Федерацияси Федерал Божхона хизматининг 2018 йил 17 январдаги хатига асосан «Соддалаштирилган божхона йўлаги» доирасида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда ташкилотлар рўйхати келтириб ўтилган. Рўйхатга Самарқанд вилоятидан «Marokand Meva Sabzavot», «Samarkand Parranda», «Jomboy Intensiv Boglari» ва «Kattaqurgon Parranda» МЧЖлар ҳам киритилган.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салиҳов бошқарманинг Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлими бош инспектори Ш.Раҳматов тадбиркорларнинг саволларига жавоблар беришди.

 

Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1145 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика