Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 47 / Амалий бухгалтерия

Харидор учун ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди

 

Етказиб берувчи:

ишланмайдиган (дам олиш) кунда;

товар етказиб берилган кунда эмас, балки ойнинг охирги кунида ҳисобварақ-фактура ёзиб берган бўлса, бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

 

Етказиб берувчидан иш кунида эмас, балки дам олиш кунида ёзилган ҳисобварақ-фактурани қабул қилган бўлсангиз, бу сиз – харидор учун ҳеч қандай оқибатларни юзага келтирмайди.

Етказиб берувчилар:

● электр энергияси, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматлар;

● темир йўлда ташишлар, транспорт-экспедиторлик хизмати, банк операциялари;

● товарларни (ишларни, хизматларни) узлуксиз етказиб беришни амалга ошираётган бўлсалар, ойнинг охирги кунида, бу дам олиш ёки иш куни бўлишидан қатъи назар, 1 марта ҳисобварақ-фактура ёзишлари мумкин (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

Қолган ҳолларда етказиб берувчи товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ҳисобварақ-фактурани ёзиб бериши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1087 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика