Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 47 / Амалий бухгалтерия

Муассис олдидаги қарзни қайта баҳолашда курс фарқи

 

Корхона устав капиталини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. УКга бадаллар киритилди, бироқ янги миқдори ҳали рўйхатдан ўтказилмади.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона УКга киритилган (бироқ рўйхатдан ўтказилмаган) ҳиссалар бўйича муассислар олдидаги қарзни 4.09.2017 йилдаги ҳолатга кўра валютали мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётдан валютасиз мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётга ўтказса, тўғри йўл тутган бўладими?

Хорижий муассислардан УКга ҳиссалар келиб тушишини кейинчалик қандай ҳисобга олиш керак?

 

Ҳа, устав капиталига ҳиссалар бўйича муассислар олдидаги қарз чет эл валютаси эквивалентида ҳисобга олинган бўлса, корхона 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб уни қайта баҳоламаслиги керак. Бундан буён уни фақат миллий валютада ҳисобга олиш лозим.

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади. Мазкур нормага мувофиқ корхона устав капиталига киритилган ҳиссалар бўйича қарзни бухгалтерия ҳисобида сўмда акс эттириши шарт.

Бинобарин, ҳисобга тузатиш киритишингиз зарур. Тузатиш киритиш натижасида солиқ солинадиган даромад юзага келса, солиқ ҳисоботини қайта топширишга тўғри келади.

Тузатишларни акс эттириш учун хатоларнинг қанчалик жиддий эканлигини аниқлаш лозим. Хатолар фундаментал (муҳим) ва нофундаментал (муҳим бўлмаган) бўлиши мумкин. Муҳимлик даражасини корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутиш керак.

Олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида йўл қўйилган муҳим бўлмаган xатоларга киритилган тузатиш миқдори ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарга қўшилади. Олдинги даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тўғрилаш миқдори йил бошигача тақсимланмаган фойда сальдосини ёки ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотларни ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс эттирилади (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-сон БҲМСнинг 16, 17-бандлари).

Сизнинг ҳолатда чет эл валюталари курси ошганлиги сабабли 5.09.2017 йилдан бошлаб кредиторлик қарзини қайта баҳолашда корхонанинг соф фойдасини камайтирган салбий курс фарқи юзага келган дейиш мумкин. Бунда корхона солиқ солинадиган даромад нотўғри кўрсатилган давр учун солиқ ҳисоботини тақдим этиши зарур (Солиқ кодексининг 46-моддаси).

 

Хатонинг тузатилиши проводкаларда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Муассис олдидаги қарз камайтирилиб, бир вақтнинг ўзида фойда 5.09.2017 йилдан бошлаб ўтган давр учун курс фарқи суммасига оширилди (муҳим хато бўлса)

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

Хато сабабли солиқ солинадиган даромад камайтирилган бўлса, солиқ ҳисобланди

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Хато суммаси арзимас бўлса, у жорий давр даромадларига киритилди

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1064 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика