Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 44 / Хўжалик юритиш қоидалари

Лицензияни қайта расмийлаштиринг!

 

Президентнинг 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3137-сон қарорига мувофиқ, дорихоналар 2018 йил 1 январга қадар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни амалга ошириш лицензияларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида қайта расмийлаштиришлари шарт.

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр дори воситаларини чакана сотиш учун берган, амал қилиш муддати 2020 йилгача бўлган лицензиялар ҳақиқий ҳисобланадими?

Лицензияни қайта расмийлаштирмасдан фаолиятни давом эттириш қонунийми?

 

Йўқ, лицензияни қайта расмийлаштирмасдан ишлаш мумкин эмас.

Қонун ҳужжатларида белгиланишича, дорихоналар 2018 йил 1 январга қадар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни амалга ошириш лицензияларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида қайта расмийлаштиришлари шарт эди (17.07.2017 йилдаги ПҚ-3137-сон қарорнинг 2-банди).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу муддатга қадар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича янгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда дорихоналарнинг амалдаги лицензиялари қайта расмийлаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилган (ПҚ-3137-сон қарорнинг 7-банди).

Лицензияларни қайта расмийлаштириш заруратини янгиланган талаблар ва лицензияловчи орган ўзгаргани тақозо этгани сабабли (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 12.05.2017 йилдаги 284-сон қарорига 1-илова) жорий лицензияни қайта расмийлаштириш зарур.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 919 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика