Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 44 / Хўжалик юритиш қоидалари

Товарнинг таснифи аҳамиятга эга эмас

 

Корхонамиз Россия Федерациясидаги юридик шахсдан ёғоч-тахта материалларини сотиб олди. Ушбу мақсад учун банкдан кредит олганмиз. Ҳозир ёғоч-тахта материалларини ички бозорда маҳаллий корхоналарга реализация қилмоқчимиз. Бироқ солиқ инспекциясидагилар бундай қилишга ҳақли эмаслигимизни айтишмоқда, Президентнинг 17.01.2018 йилдаги ПҚ-3479-сон қарорига мувофиқ товар биржа орқали реализация қилиниши керак экан.

Монополист корхона бўлмасак ҳам бу товарни биржа орқали реализация қилишимиз керакми?

 

ТИФ ТНнинг 4403, 4404, 4406, 4407 кодлари бўйича таснифланадиган ёғоч-тахта материаллари фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади (Рўйхатга изоҳ, 17.01.2018 йилдаги ПҚ-3479-сон қарорга 3-илова).

«Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ томонидан олиб кириладиган (Рўйхатга изоҳ), шунингдек «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖга реализация қилинадиган ёғоч-тахта материаллари бундан мустасно (ПҚ-3479-сон қарорнинг 10-банди).

Шу сабабли сотиб олинган ёғоч-тахта материаллари кўрсатилган кодлар бўйича таснифланса, юқорида тилга олинган ҳоллардан ташқари, бундай маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилиш лозим.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 841 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика