Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 44 / Хўжалик юритиш қоидалари

Устав фондини кўпайтиришни якунланг

 

МЧЖ 10 млн сўм миқдоридаги устав фондини тўлиқ шакллантирди, муассислар – 20%, 20% ва 60%лик улушга эга уч нафар жисмоний шахс. Муассислар умумий йиғилишининг баённомаси билан у 250 млн сўмгача кўпайтирилиши эълон қилинди. Муассислардан бири ўз улушини кўпайтириш ҳисобига 70 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини қисман киритди. Энди шу муассиснинг ўзи улушининг бир қисмини тўртинчи жисмоний шахсга сотаяпти. Таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш керак.

10 млн сўмлик умумий устав фондига эга бўлган ҳолда фақат янги муассисни киритиш йўли билан қайта рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Ёки 80 млн сўмлик суммадаги қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда устав фондини рўйхатдан ўтказиш зарурми?

 

Жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси 1-қисми).

Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорида:

► қўшимча ҳиссаларнинг муайян умумий қиймати;

► жамият ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори;

► иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати белгиланиши керак (Қонуннинг 18-моддаси 1-қисми).

Устав фонди кўпайтирилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар иштирокчиларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим (Қонуннинг 18-моддаси 7-қисми).

Ушбу муддатга риоя этилмаган тақдирда ёхуд қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бу ҳолда жамият 10 кунлик муддат ичида иштирокчиларга улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шарт (Қонуннинг 18-моддаси 8-қисми).

Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўлангунга қадар бўлган даврда у фақат тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин (Қонуннинг 20-моддаси 3-қисми).

Хулосалар:

1) аввал иштирокчилар қўшимча ҳиссаларни шакллантиришлари ва таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишлари лозим;

2) шундан сўнг иштирокчилардан бири улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга бериб, янги (тўртинчи) иштирокчи назарда тутилган таъсис ҳужжатларини қайта давлат рўйхатидан ўтказади.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 992 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика