Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Кичик ҳажмли кемага нотариус нимага керак?

 

Президентнинг 21.04.2017 йилдаги ПҚ-2915-сон қарори билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Кичик ўлчамли кемалар давлат инспекцияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфига топширилди. 2018 йил февралда Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари (АВ томонидан 6.02.2018 йилда 2967-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кучга кирди.

 

Кичик ҳажмли кема, мисол учун, жисмоний шахс томонидан бошқа жисмоний шахсдан олди-сотди (ҳадя) шартномаси расмийлаштирилиб сотиб олингач, уни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ФВВга Қоидаларда назарда тутилган ҳужжатлар рўйхати билан бир қаторда олди-сотди (ҳадя) шартномасини ҳам тақдим этиш керак.

Амалиётда ФВВнинг айрим ваколатли ходимлари унинг янги эгасидан жисмоний шахслар ўртасида тузилган нотариал тасдиқланган шартномани талаб қиладилар. Регистраторлар тўғри хатти-ҳаракат қилаётганликларини исботлаш учун қуйидаги «далилларни» келтирадилар:

► автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тасдиқлашни талаб этади;

► шартнома тарафларининг имзолари ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун нотариус муҳри бўлиши керак;

► қайта рўйхатдан ўтказиш амалиёти ана шундай.

ФВВ ходимларининг важларини таҳлил қиламиз.

Автотранспорт воситалари – йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар («Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг ­2-моддаси).

Кема – сувда одамлар, юкларни ташиш ёки бошқа ишларни бажариш учун махсус мўлжалланган сузиш воситаси (АВ томонидан 9.07.1999 йилда 769-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 4.1-банди).

Тегишинча, кемани рўйхатдан ўтказишда автотранспорт билан бўлгани сингари нотариал тасдиқланган шартномани талаб қилиш нотўғри.

Шартномадаги имзоларнинг ҳақиқийлиги хусусида қуйидагиларни айтиш мумкин: башарти битим қонунчилик талабларига мувофиқ тузилган бўлса, ФВВ унинг қонунийлигини шубҳа остига олишга ваколатли орган ҳисобланмайди.

Битимлар эса фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда ёки тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланади (ФКнинг 110-моддаси).

2967-сон Қоидаларнинг 9-бандида кичик ҳажмли кемани янги мулкдор номига қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар ва бунинг асослари санаб ўтилган.

Кема харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар товар чеки, кеманинг олди-сотди, ҳадя шартномалари, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалардир.

Кўриниб турганидек, махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ҳам, бошқа қонунчилик ҳужжатларида ҳам кичик ҳажмли кеманинг олди-сотди (ҳадя қилиш) битимини нотариал тасдиқлашга доир мажбурий талаб белгиланмаган.

Тегишинча, рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) амалиёти қонунчилик талаблари асосига қурилиши керак.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кимнингдир манфаатлари ёки фикрларидан келиб чиқиб талқин қилмаслик лозим, зеро ўз ҳақ-ҳуқуқларини етарли даражада билмайдиган фуқаролар нотариал идораларга бориб, навбат кутишга, қўшимча харажат қилишга мажбур бўладилар.

Кичик ҳажмли кемаларни беришда сохта шартномалар тузилишига йўл қўймаслик зарур бўлганда уларни рўйхатдан ўтказувчи ваколатли орган ходимлари ҳозирлигида имзолаш амалиётини амалиётга жорий этиш мумкин.

Зеро қонун чиқарувчи ўз вақтида хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиш учун имзолар намуналари карточкаларидаги хўжалик юритувчи субъектлар раҳбар ходимларининг имзоларини нотариал тасдиқлаш заруратидан воз кечган. Бугун карточкалар банк муассасаси ваколатли ходимлари ҳозирлигида имзоланади, бу тадбиркорларнинг вақти ва маблағини анча тежайди.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.  

 

Прочитано: 1416 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика