Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Хориждаги филиал қандай ёпилади

 

Биз Қозоғистон Республикасида уларнинг қонунчилигига мувофиқ филиал (савдо уйи) очганмиз. Ҳозир бизнинг МЧЖ муассиси (ЎзР) савдо уйини ёпмоқчи.

МЧЖ филиали – Қозоғистондаги савдо уйини тугатиш тартиби қандай?

Е.Ҳафизова, бош бухгалтер.

 

МЧЖнинг хориждаги филиали фаолиятини тугатиш тартиби филиал рўйхатдан ўтказилган мамлакат қонунчилиги билан тартибга солинади.

Мурожаатингизга қараганда, МЧЖ Қозоғистон ҳудудидаги филиални белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган. Шу сабабли бундай филиални тугатиш (рўйхатдаги ҳисобдан чиқариш) масалалари ҳам Қозоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

Жамият филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни МЧЖ муассиси (муассислари) қабул қилади («Масъу­лияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси). Тегишинча, филиални ёпиш тўғрисидаги қарорни ҳам у қабул қилиши керак. Шу тариқа, савдо уйини ёпиш учун сизда Қозоғистон Республикаси ҳудудидаги филиал фаолиятини тўхтатиш тўғрисида иштирокчининг қарори (иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси) бўлиши лозим.

Юридик шахсларнинг Қозоғистон ҳудудидаги филиаллари ҳисобга олиниши керак.

Филиални рўйхатдаги ҳисобдан чиқариш учун Қозоғистон Республикасида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда филиал ва ваколатхоналарни рўйхатдаги ҳисобга олиш бўйича йўриқномага (ҚР АВнинг 12.04.2004 йилдаги 112-сон буйруғи билан тасдиқланган) амал қилиш зарур.

Филиал Қозоғистонда рўйхатдаги ҳисобдан чиқарилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиб, филиал ҳисобдан чиқарилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш зарур (АВ томонидан 17.05.2013 йилда 2457-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 12-банди).

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1192 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика