Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Тендер ўтказиш керакми?

 

Тендер якунлари бўйича буюртмачи танлаган қурилиш ишлари пудратчиси барча ишларни ўз кучи билан бажара олмайди, унга ёрдамчи пудратчилар зарур.

Бунинг учун тендер ўтказиш керакми?

Ю.Комарова, бош бухгалтер.

 

– Давлат буюртмачилари: бюджет (давлат органлари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари) ва корпоратив буюртмачилар (давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50%и ва ундан ортиғи 50% ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар) томонидан тендер ўтказилаётганда («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси) махсус ахборот порталида қуйидаги ахборот жойлаштирилади:

► товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва нархи;

► тендер ўтказиладиган жой манзили;

► тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;

► давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан алоқада бўлиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсининг ёки бошқа ходимларининг номи, лавозими ва манзили;

► тендер ҳужжатлари қоидаларини тушунтириш учун сўров бериш шакли;

► таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;

► тендер таклифларини расмийлаштиришга доир талаблар (Қонуннинг 61-модадси).

Пудратчи тендерда иштирок этиш учун таклифларни тақдим этади, улар харид комиссияси томонидан баҳоланади. Тендер ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топилади (Қонуннинг 63, 64-моддалари).

Тендер натижалари бўйича шартнома тендер ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган тендер иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида тузилади (Қонуннинг 65-моддаси).

Буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартномада белгиланган ишларнинг бир қисмини бажарувчи шахс ёрдамчи пудратчи деб тан олинади. Агар қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади (ФКнинг 634-моддаси 1-қисми).

Тендер ҳужжатлари ва тузилган шартномада тендер ғолиби ишларни шахсан ўзи бажариши талаб этилмаса, уларни бажаришга учинчи шахсларни жалб этишга ҳақли бўлади.

Агар хусусий корхона буюртмачи – тендер ташкилотчиси бўлса, ёрдамчи пудратчиларни ишларнинг бир қисмини бажаришга жалб этиш масаласи бевосита тендер ҳужжатлари ва тендер ғолиби билан тузилган шартномада акс эттирилган бўлиши керак.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1296 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика