Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Чекловларни бартараф этган маъқул

 

Президентнинг 14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар қабул қилинди.

Хусусан, мисли кўрилмаган эркинликлардан ташқари, тадбиркорлик субъектлари – электрон тижорат иштирокчилари Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилганда ягона солиқ тўловини 2%лик ставкада тўлаш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Шу тариқа, интернет савдоси янада ривожланиши йўлидаги кўплаб тўсиқлар олиб ташланди.

Кўпгина интернет-дўконлар воситачилик шартномалари бўйича қабул қилинган товарларни сотиш истагини билдирадилар. Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова) 3-бандига мувофиқ, уларнинг Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган) ҳамда Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова) талабларига риоя этишларига тўғри келади.

Чакана савдо қоидаларининг ­145-бандида воситачилик савдосига қабул қилинмайдиган товарлар рўйхати берилган. Унга қуйидагилар киради:

► қайтарилмайдиган ёки бошқа ўлчам, шакл, габарит, модель, ранг ёки комплектациядаги ана шундай товарга алмаштирилмайдиган товарлар;

► профилактикага ва касалликларни уй шароитида даволашга мўлжалланган товарлар;

► шахсий гигиена буюмлари;

► пардоз-андоз товарлари;

► тикув ва трикотаж ич кийимлари, пайпоқлар;

► озиқ-овқат маҳсулотлари билан биргаликда ишлатилган полимер материаллардан ясалган, шу жумладан бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар ва материаллар;

► фойдаланилган буюмлар ва материаллар;

► маиший кимё товарлари;

► дори воситалари.

Қонун чиқарувчи кўрсатилган талабни белгилаётганда нималарга таянган?

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун нуқтаи назаридан товарнинг нуқсонларини бартараф этиш (уни алмаштириш) мажбурияти товарни сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи зиммасида бўлади ­(14-модда). Нуқсонли товар, сотувчида қандай «мақомда» бўлишига қарамай, алмаштириб берилиши керак.

Воситачилик шартномаси бўйича чакана савдога келиб тушган товар (маҳсулот), устав капиталига ҳисса сифатида киритилган, кейинчалик чакана савдода қайта сотиш мақсадида олди-сотди, товарни қарзга олиш шартномалари бўйича сотиб олинган товар сингари, ўз хоссалари ва сифатларини йўқотмайди. Шу сабабли воситачилик товарини келгусида сотишга чекловлар белгилаш зарурати йўқ. 

Ушбу эскирган нормалар бизнесни ривожлантириш замонавий талабларига жавоб бермайдиган нормалар сифатида бекор қилиниши керак деб ҳисоблаймиз.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1109 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика