Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Ишнинг фойдасини кўзлаб

 

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида шартномаларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси талаб этилади.

Бундай хулоса йўқлиги учун қандай жавобгарлик чораси назарда тутилган?

М.Горяйнова, бош бухгалтер.

 

Қонун ҳужжатларида хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокат томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилмаганлиги учун жавобгарлик белгиланмаган.

Бироқ биз хўжалик шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишга тайёрлаш учун мутахассисларни (штатдаги юристлар ёки жалб этилган адвокатларни) жалб этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Юрист ҳужжатнинг қонунчилик нормаларига мувофиқ бўлишини таъминлайди, шартномани бажариш билан боғлиқ таваккалчиликларни оптималлаштиришда кўмаклашади, шартнома томонларининг манфаатларини инобатга олади, у лозим даражада бажарилмаган ҳолда мутаносиб жавобгарликни белгилайди.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1120 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика