Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 27 / Божхона

Афғон маҳсулоти сараланади ва қадоқланади

 

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотда ҳар икки мамлакатнинг давлат идоралари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов, Европа Иттифоқи миссиясининг юртимиздаги раҳбари Э.Стипрайс қатнашган тадбирда икки мамлакатнинг экспорт-импорт имкониятлари, логистика, «Термиз-Карго» маркази фаолиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо алоқаларини янада жонлантиришга ҳар тарафлама кўмак беришга тайёр эканлиги таъкидланди. Хусусан, сканер ускунаси, санитария ва фитосанитария лабораторияларини харид қилиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида афғон маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш бўйича марказларни ташкил этишга доир ишларни амалга ошириш кўзланмоқда.

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Марказий Осиё давлатлари ва МДҲ бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар сўзга чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги манфаатли ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётганини таъкидлади. Шунингдек, 2018 йилнинг 5 ойи давомида икки қўшни мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан 14,5 фоизга ошиб, 286 млн долларни ташкил этганлиги қайд этилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов экспорт-импорт операциялари, тақдим қилинаётган ҳужжатлар, божхона тартиб-таомиллари тўғрисида берилган саволларга жавоб берди.

Тадбир якунида ҳар икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Азизжон АБДУЛФАИЗОВ,

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси
Ахборот хизмати ходими.

 

Прочитано: 1259 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика