Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 27 / Бухгалтерга тавсиялар

Ходимларни кийинтирамиз

 

Иш берувчининг ходимлар олдидаги мажбуриятлари талайгина. Улардан бири – уларга хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиб бериш (МКнинг 211-моддаси).

 

Ходим иш жойида ўз лавозим мажбуриятларини бажарадиган кийим-бошни гуруҳларга ажратиш мумкин:

Кийим-бош турлари

 

Бериш нормалари ва кийиш муддатлари ким томонидан белгиланган

 

Кимнинг мулкида

 

Махсус кийим-бош (пойабзал ва бошқалар) шахсий ҳимоя воситаси сифатида

 

Қонун ҳужжатлари

 

Корхона

 

Формали кийим-бош, ҳарбий кийим-кечак

 

Қонун ҳужжатлари

 

Корхона

 

Ходим

 

Корпоратив униформа

 

Корхонанинг локал ҳужжатлари

 

Корхона

 

Ходим

 

Турли услубдаги шахсий кийим-кечак (кундалик, иш учун ва б.)

 

Ходим

 

Ходим

 

 

 

МАХСУС КИЙИМ-БОШ (ПОЙА
БЗАЛ) ВА БОШҚА ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ – КОРХОНА МУЛКИ

Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари (ШҲВ) билан бепул таъминланади.

ШҲВни бериш нормалари, улар билан таъминлаш тартиби ва шартлари жамоа келишувлари (шартномалари) билан белгиланади. Улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

Нафақат ШҲВни сотиб олиш, балки уларни сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши шарт.

Ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа ШҲВ билан таъминлаш тармоқлараро қоидалари ва нормалари меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг (ҳозир – бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири) буйруғи билан тасдиқланган.

 

МИСОЛ. Иш берувчи ходимларни қуйидаги махсус кийим-бош билан таъминлаши шарт:

Ходимнинг лавозими

 

ЯҲВ номи

 

Фойдаланиш муддати (ойларда)

 

Нефть маҳсулотлари сотувчиси – АЁҚШдаги ёқилғи қуювчи

 

Ип газлама халат

 

12

 

Кўкракпешли резина фартук

 

12

 

Резина енглик

 

6

 

Комбинацияланган қўлқоп

 

2

 

Сут маҳсулотлари сотувчиси

 

Ип газлама халат

 

12

 

Ип газлама қалпоқ

 

12

 

Ип газлама фартук

 

12

 

Резина енглик

 

6

 

Резина қўлқоп

 

6

 

Қишда кўчма савдо объектларида ишлаганда қўшимча равишда – иссиқ тутувчи астарли ип газлама куртка

 

36

 

 

    

Савдо ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига (АВ томонидан 19.07.2011 йилда 2245-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қаранг.

 

Барча ходимларни махсус кийим-бош билан бепул таъминлаш зарурми?

Корхона қуйидаги ишларда банд бўлган ходимларга махсус кийим-бошни (пойабзал ва ШҲВ) бепул бериши шарт:

меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган;

алоҳида ҳарорат шароитида бажариладиган;

ифлослантириш билан боғлиқ.

Ходимлар бундай иш ўринларида меҳнат қилаётганларини аниқлаш учун иш берувчи барча ходимларнинг меҳнат шароитларини махсус баҳолаши зарур.

Иш ўринларини аттестациядан ўтказиш учун шартнома асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчилари жалб этилади. Улар аттестациядан ўтказадилар ва материалларни меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш органига ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий марказига юборадилар. Ушбу тартиб Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарорига 4-илова) билан белгиланган.

Иш берувчи сертификатланган махсус кийим-бош (пойабзал ва бошқа ШҲВ) сотиб олиши керак. Шу сабабли етказиб берувчидан албатта мувофиқлик сертификатини олинг.

Корхонада қонун ҳужжатларига ва уни бериш нормаларига мувофиқ махсус кийим-бош бериладиган лавозимлар рўйхатини тасдиқланг. Бу раҳбарнинг буйруғи ёхуд меҳнат ёки жамоа шартномасига илова бўлиши мумкин.

 

Мисол

Шахсий ҳимоя воситаларини (ШҲВ) бепул олиш ҳуқуқини берадиган ишлардаги
лавозимлар рўйхати ва ходимларга ШҲВни бепул бериш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида

БУЙРУҚ

 

БУЮРАМАН:

1. Лавозимлар рўйхати ҳамда ходимларга махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситаларини бепул бериш нормалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Хўжалик мудири мазкур буйруқ ва нормалар билан тасдиқланганидек, ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланишини ташкил этсин. Ходимларга ШҲВ берилганлиги ва улар томонидан топширилганлигини ШҲВ берилишини ҳисобга олиш карточкасидаги ёзув билан қайд этсин.

3. Мазкур буйруқ бажарилишини назорат қилиш директор ўринбосари зиммасига юклатилсин.

4. Ходимлар ШҲВдан лозим даражада фойдаланаётганини назорат қилиш бўлимлар бошлиқлари зиммасига юклатилсин.

 

«Точка» МЧЖ директори                                                          А.И.Мухин.

 

Ходим билан меҳнат шартномаси тузаётганда унга бериладиган махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситалари ҳақида маълум қилинг. Ходим ўз касби ва лавозимига мувофиқ келувчи махсус кийим-бош билан ходимларни таъминлаш қоидалари ва уларни бериш нормалари билан танишиб чиқиши керак.

Ходимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга бериладиган махсус кийим-бошни олмаган бўлсалар, ўз хизмат вазифаларини бажаришдан бош тортишга ҳақли бўладилар. Бунда иш берувчи ўзининг айби билан бекор туриб қолганликлари учун ходимларга ҳақ тўлаши керак.

Махсус кийим-бош бериш нормалари ва уларнинг хизмат муддатини назорат қилиш учун ҳар бир ходимга шахсий ҳимоя воситалари берилишини ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. У эркин шаклда тузилиши ва тармоқ хусусиятларига боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Синов даври вақтида ходимни махсус кийим-бош (махсус пойабзал ва бошқа ШҲВ) билан таъминлаш зарурми?

Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (МКнинг 86-моддаси 1-қисми).

Шу тариқа, меҳнат шартларига кўра ходимни махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминлаш талаб этилса, бундай талаб синов даври вақтида ҳам бажарилиши керак.

 

Махсус кийим-бошнинг қайтарилиши

Ходимларга берилган махсус кийим-бош корхона мулки эканлиги боис қуйидаги ҳолларда корхона омборига қайтарилиши шарт:

● кийиш муддати тугаганда;

● эскиргани (яроқсиз ҳолга келган, шикастлангани) ўрнига янгиси олинганда;

ходим ишдан бўшаётганда.

Қайтарилганлиги далилини шахсий ҳимоя воситалари берилишини ҳисобга олиш карточкасида қайд этинг ёки далолатнома билан расмийлаштиринг.

Яроқсиз ҳолга келган ёки кийиш муддати тугаган махсус кийим-бош ҳисобдан чиқариш далолатномаси бўйича утиллаштирилади. Ҳали фойдаланиш мумкин бўлган кийим-бош тозаланади, зарарсизлантирилади ва бошқа ходимга берилади.

 

ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШ ВА ҲАРБИЙ КИЙИМ-КЕЧАК

 

Мажбурий кийимнинг бошқа тури – формали кийим-бош, ҳарбий кийим-кечак. Айрим лавозимдагилар уни кийиши ҳақида қонун ҳужжатларида кўрсатмалар берилган.

 

МИСОЛЛАР.

Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларининг алоҳида тоифаларини улар хизмат вазифаларини бажараётганда белгиланган намунадаги формали кийим-бош билан таъминлайди. Ходимларга бериладиган формали кийим-бошга жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (Ҳаво кодексининг 53-1-моддаси).

Конституциявий суд судьялари судлов ишини махсус кийим-бошда олиб боради, унинг тавсифи ва намунаси Олий Мажлиснинг Сенати томонидан тасдиқланади («Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси).

 

Формали кийим-бош ва ҳарбий кийим-кечакни одатда корхонанинг ўзи сотиб олади ва ходимга текинга беради (ёки пасайтирилган баҳоларда сотади). Махсус кийим-бош ходимнинг мулкига айланади. Ходим уни ўз ҳисобидан тутади ва унга хизмат кўрсатади (кимёвий тозалаш ёки ювиш, зарарсизлантириш ва б.).

 

КОРПОРАТИВ УНИФОРМА

Ходимларнинг кийим-бошига қаралса, кўпинча у намунавий нормаларда кўрсатилганидан фарқланади. Чунончи, АЁҚШдаги ёқилғи қуювчилар комбинезон, сут сотувчи эса – корхона логотипи тасвирланган нимча кийган бўлади. Бу махсус кийим-бош эмас, балки корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ ходимлар кийиши шарт бўлган униформа.

Бу кийим-бош ташкилот вакилларининг бир хил услуб бўйича ягона қиёфасини (имижини) яратишга мўлжалланган. Униформанинг намуна-эталонлари ташкилотлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

Иш берувчининг ходимларни бундай кийим-бош билан бепул таъминлаш (ёки пасайтирилган баҳоларда сотиш) мажбурияти, шунингдек уни кийиш нормалари қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган. Улар жамоа келишувида (шартномасида) назарда тутилиши мумкин.

 

МИСОЛ. «Точка» МЧЖнинг сотув бўйича менежерлари жамоа шартномасига кўра иш вақтида униформа кийишлари шарт. Жамоа шартномасида қуйидагилар қайд этилган:

1) ходимларни корпоратив кийим-бош билан таъминлаш мажбурияти корхона зиммасига юклатилган;

2) ходим ўзи учун сотиб олинган униформа қийматининг 50%ини корхонага компенсациялаб беради. Компания ходимларига уни кийиш муддатида, бироқ 12 ойдан ортиқ бўлмаган вақтда қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади;

3) униформани сотиб олиш билан боғлиқ компенсацияланмайдиган харажатлар корхонанинг сотиш харажатларига киритилади.

 

Униформа одатда ходимнинг мулкига айланади.

Бироқ бошқа вариант ҳам қўлланиши мумкин. Корхона ўлчамсиз устки кийим-бошни сотиб олади ва уни ўз мулкида қолдиради. У заруратга кўра муайян хизмат вазифаларини бажариш чоғида ходимга берилади. Бу ҳолда ходим хизмат вазифасини бажариб бўлгач, уни корхона омборига қайтариши керак.

 

Бу – муҳим! Корхона ходимлари учун сотиб олаётган кийим-бош ва пойабзални ҳисобда тўғри акс эттириш учун у қонун ҳужжатларида фойдаланилиши белгиланган махсус кийим-бош, формали кийим-бош ёки ҳарбий кийим-кечак сирасига кириши ёки корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ корпоратив униформа эканлигини аниқлаш зарур.

 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ махсус ва санитария кийим-боши, махсус пойабзал хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига киритилади. Улар 1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари» счётида акс эттирилади.

Ходимларга фойдаланиш учун кийим-бош (пойабзал) берилаётганда уларнинг қиймати нима учун мўлжалланганига қараб ишлаб чиқариш чиқимлари ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Кейинчалик ташкилот балансдан ташқари 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари» счётидан фойдаланган ҳолда оператив миқдорий ҳисоб юритиши лозим. Фойдаланишга келиб тушган санаси (ой, йил), фойдаланиш жойлари (бўлинмалар бўйича) ва улардан фойдаланиш муддати давомида моддий жавобгар шахсларни кўрсатган ҳолда номлар кесимида таннархи бўйича ҳисоб юритилади.

Махсус кийим-бош (пойабзал) бирлиги (комплекти) қиймати сотиб олиш пайтида белгиланган ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошса, ташкилот фойдаланишга бериш чоғида унинг қийматини кечиктирилган харажатларга (3290 ёки 0990-счёт) киритиши мумкин. Бунда кечиктирилган харажатлар камаяди, яъни қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда улар вақти-вақти билан харажатларга ҳисобдан чиқарилади:

а) қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш – ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажми ва махсус кийим-бош (пойабзал) таннархининг махсус кийим-бошдан (пойабзалдан) фойдали фойдаланишнинг бутун кутилаётган муддатида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг тахмин қилинаётган ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда;

б) тенг меъёрли тарзда – махсус кийим-бош (пойабзал) таннархидан ҳамда ундан фойдали фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда.

Махсус кийим-бош ва пойабзални фойдаланишга топшираётганда уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек уларнинг қийматини харажатларга киритишда фойдаланиладиган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.1.9-банди) қуйидагилар киради:

қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга бериладиган ва корхона мулкида қоладиган формали кийим-бош ва ҳарбий кийим-кечак қиймати;

улар пасайтирилган баҳолар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзлар суммаси.

 

Махсус кийим-бош (махсус пойабзал ва бошқа ШҲВ), формали кийим-бош, ҳарбий кийим-кечак, униформа

 

Кимнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинмоқда

 

1-вариант – корхона сотиб олади;

2-вариант – корхона сотиб олади ва пасайтирилган баҳоларда ходимга сотади

Етказиб берувчидан корхона омборига келиб тушиши

 

Дт 1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»;

Кт 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Ким мулкдор бўлади

 

Корхона

 

Ходим

 

Ходимга кийим-бош (пойабзал) бериш

 

Бир марта харажатларга киритилганда:

Дт 2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

Дт 9400-«Давр харажатлари»;

Кт 1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»;

Дт 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари».

 

Вақти-вақти билан харажатларга киритилганда:

Дт 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»;

Кт 1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»;

Дт 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»;

Дт 2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

Дт 9400-«Давр харажатлари»;

Кт 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Дт 9220-«Бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши»;

Кт 1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

 

Дт 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»;

Кт 9220-«Бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши»

 

СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ

Фойда солиғи

Ходимга берилган кийим-бош (пойабзал), шу жумладан униформа корхона мулкида қолаётган бўлса, уларга текинга берилган товарлар сифатида қараб бўлмайди. У корхона мулки ҳисобланади ва унга қайтарилиши керак. Бу ҳолда уни бериш оқибатида ходимда ҳам, корхонада ҳам даромад юзага келмайди. Айни пайтда фойдаланишга бериш чоғида унинг қиймати корхонанинг шу даврдаги солиқ солинадиган фойдаси миқдорини камайтириш имконини беради. Бундай махсус кийим-бошни ювиш, тузатиш ҳамда дезинфекция қилиш харажатлари суммаси ёки уларга тўланган ҳақ (Солиқ кодексининг 145-моддаси 7-банди) корхона учун чегириладиган харажат ҳисобланади.

Ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 53-банди).

Корхона сотиб олган униформани ходимларга мулк сифатида текинга бериш ёки пасайтирилган баҳода сотишга ТМЗнинг чиқиб кетиши сифатида қаралади. Бу ходимда даромад ва корхонада харажат юзага келишига олиб келади.

Бундай беришда униформа қиймати корхонанинг ушбу даврдаги солиқ солинадиган фойдаси миқдорини камайтирмайди. Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланган корхона харажатлари чегирилмайдиган харажатлар бўлади. Корхона уни тутаётган ва унга хизмат кўрсатаётган бўлса, ушбу харажатлар уни сақлаш харажатлари ҳисобланади. Фойда солиғини ҳисоблашда улар ҳам чегирилмайди.

 

Қўшилган қиймат солиғи

Кийим-бошга мулк ҳуқуқи корхонада қолаётган бўлса, ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун унинг берилиши сотиш деб ҳисобланмайди. Сотиш йўқ экан, демак, ҚҚС ҳисоблаш учун объект ҳам мавжуд эмас (ҳажми белгиланган нормаларга тўғри келиш-келмаслигидан қатъи назар).

Ювиш воситаларини сотиб олишда ёки бундай кийим-бошни тутиш хизматларини кўрсатишда (ювиш, зарарсизлантириш) етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.

Сотиб олинган ва ходимларга берилган униформа бўйича етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди, сабаби корхонанинг униформага сарфлаган харажатлари чегириладиган харажатлар деб ҳисобланмайди. Униформа ходимга сотилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, уни сотиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси). Ходим униформа қийматини корхонага қисман компенсацияласа ёки у ходимга мулк қилиб текинга берилаётган бўлса, уни бериш чоғида ҚҚС солинадиган объект юзага келмайди.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 5-банди).

Униформа ходимга текинга берилганда ёки пасайтирилган баҳоларда сотилганда унда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади. Ходим акцизланадиган товарлар ёки ҚҚС солинадиган товарлар олганда бундай товарлар (ишлар, хизматлар) қийматида акциз солиғи ва ҚҚСнинг тегишли суммаси ҳисобга олинади.

Ходим корхона мулки бўлган махсус кийим-бошни (ШҲВ ёки формали) корхона омборига қайтармаса, унинг қиймати ходимнинг солиқ солинадиган жами даромадига киритилади.

 

Мавзуга доир савол

 

Жамоа шартномасига кўра мижозлар билан бевосита ишлайдиган ходимларга бериладиган униформа ЖШДС солиш объекти ҳисобланадими? Бу форма иккита вазифани бажаради: назорат органлари, давлат корхоналари формаси каби корхона ходимларини қолган ташриф буюрувчилардан ва мижозлар билан ишламайдиган бошқа ходимлардан ажратиб туради. Қўшимча равишда корхонани реклама қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 27.09.2016 йилдаги хатида қуйидагиларни маълум қилган:

 

«Ходимларга формали кийим-бош бериш мажбурияти қонун ҳужжатларида белгиланган бўлса, юридик шахслар ходимга формали кийим-бош бериш ёки уни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилган харажатларга жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Ходимларга формали кийим-бош бериш мажбурияти қонун ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, юридик шахслар ходимга мазкур кийим-бош бериш ёки уни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилган харажатларга:

ходимларга кийим-бош вақтинча фойдаланишга берилаётган бўлса (у ташкилотга тегишли бўлиб, ходимларга ишлаш вақтида берилса, хизмат муддати тугагандан кейин қайтариб топширилса), ходимларнинг даромади сифатида қаралмайди;

ходимларга кийим-бош доимий равишда шахсий фойдаланиши учун берилса (ходимга тегишли бўлиб, хизмат муддати тугагач қайтариб топширилмаса), ходимларнинг даромади сифатида қаралади)».

 

Татьяна БЕЛОУСОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 4020 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика