Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 27 / Божхона

Олма-ю анор «соддалаштирилган божхона йўлаги»дан ўтади

 

Дарҳақиқат, Президентимизнинг ПФ-5409-сон Фармони билан божхона соҳасига тааллуқли бир нечта турдаги рухсатнома, лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилди ва айримлари бирлаштириб юбориш йўли билан бекор қилинди.

 

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 5 ойи давомида ДБҚ томонидан тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Хусусан, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай иш муҳитини яратиш, пировардида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси божхона хизматлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан «Соддалаштирилган божхона йўлаги» тизимини жорий қилиш бўйича Битимлар имзоланди. Битимда ТИФ ТН бўйича 07-гуруҳ, 08-гуруҳ, 1202-позиция, 20-гуруҳ ҳамда 21-гуруҳдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига «Соддалаштирилган божхона йўлаги» тизимини қўллаш назарда тутилган. Битим шартларига мувофиқ, унинг объекти ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганда қабул қилувчи мамлакатда товарлар божхона кўригидан озод қилиниши белгиланган. Натижада Россия, Қирғизистон ҳамда Тожикистон республикаларига мева-сабзавотларни экспорт қилувчи тадбиркорларимизга катта қулайлик яратилди – ортиқча вақт ва маблағ сарфи олди олинди, экспорт товарларини қисқа муддатларда реализация қилиш мумкин бўлди.

Божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги хусусида гапирганда давлатимиз раҳбари импорт товарлар ҳар бир божхона режимида алоҳида-алоҳида текширувдан ўтказилиши, битта юк мамлакатимиз ҳудудининг ўзида бир неча марта текширишга рўбарў бўлаётгани, бу текширишларнинг ҳар бири муайян сарф-харажатларни талаб қилиши асосли эътироф этилганди. Ана шу белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқиб, божхона кўриги жараёни ҳам тамоман ислоҳ қилинмоқда. Масалан, республикамизга олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқилаётган (барча божхона режимларига тааллуқли) товар ва транспорт воситалари фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида бир маротаба божхона кўригидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Бунинг оқибати ўлароқ ТИФ қатнашчиси ва божхона органларининг товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви учун сарфлайдиган вақти сезиларли даражада қисқарадиган бўлди.

 

2017 йил давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бўйича тегишли рухсатномаларни олиш учун тадбиркорлардан жами 1 065 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 016 тасига рухсатномалар берилган. Эндиликда эса бу жараёнлар тадбиркорлар учун осонлашди ва соддалаштирилди.

 

Фаррух БЎРОНОВ,

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бош инспектори.

Прочитано: 1311 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика