«А» ва «В» корхоналари маҳсулотларни идишсиз экспорт қилиш учун воситачилик шартномасини тузишни режалаштирмоқда. БЮДда идишдаги товар қиймати кўрсатилади, сабаби «В» корхонаси идишда экспортга реализация қилиш учун идиш ишлаб чиқарувчилар билан воситачилик шартномасини тузмоқчи.
Битта БЮДда иккита ишлаб чиқарувчини кўрсатиш мумкинми?
У.Абдуллаев, бухгалтер.
– Ушбу вазиятда қуйидагича йўл тутишни тавсия этамиз.
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) иккита турли маҳсулот ишлаб чиқарувчини кўрсатишга чеклов белгиланмаган.
Бироқ ташкилот асосий маҳсулот бўйича ҳам, идиш бўйича ҳам воситачи сифатида экспортни амалга оширмаса, экспорт БЮДда иккала турдаги маҳсулот алоҳида, ҳар хил сатрда кўрсатилиши шарт. Экспортчи учун ва хориждаги олувчи учун улар алоҳида турдаги товарлар деб тан олинади.
«А» корхонасига «В» корхонасидан тегишли идиш сотиб олиш, унга маҳсулотни ўраб-жойлаш ҳамда БЮДда идишни ҳисобга олган ҳолда қийматни кўрсатиб, кейинчалик «В» компанияси билан маҳсулотни экспорт қилишга воситачилик шартномасини тузишни тавсия этиш мумкин.
Александр ЛОБАНОВ,
«Norma» МЧЖ эксперти.