Жисмоний шахс БМТ лойиҳасида контракт бўйича ишлайди ва декларация асосида ЖШДС тўлайди. Бунда солиқнинг бутун суммаси ШЖБПҲга бадалларни ўтказмаган ҳолда бюджетга келиб тушади.
ДСИ ушлаб қолинган ЖШДСдан маблағларнинг бир қисмини ШЖБПҲга ўтказиши мумкинми?
О.Ниподова.
– Сиз кўрсатган шароитда ЖШДС суммасидан ШЖБПҲга ажратмаларни ушлаб қолишнинг имкони йўқ. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўғри ва ўз вақтида киритилиши учун жавобгарлик солиқ органларининг эмас, балки иш берувчининг зиммасида (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).
Жисмоний шахснинг барча даромадлари ва ушлаб қолинган солиқ кўрсатилган декларация ЖШДСни тўғри ҳисоблаш ва унга тузатиш киритиш учун тақдим этилиши зарур. Декларация маълумотлари асосида қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Декларация асосида амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб натижалари бўйича эса қўшимча тўлов ҳам, ортиқча тўлов ҳам юзага келиши мумкин.
Декларация топширишда ЖШДСни ШЖБПҲга бадаллар суммасига тузатиш имконияти назарда тутилмаган.
Бироқ жисмоний шахс жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин. Бунда ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтирилган даромадлардан солиқ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз амал қилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди). Бу ҳолда даромаддан ушлаб қолинган ЖШДС суммаси эмас, балки даромаднинг ўзи ШЖБПҲга бадаллар тўлаш манбаи бўлади.
Игорь АИПКИН,
«Norma» МЧЖ эксперти.