Кичик корхона асосий воситаларни ҳар йили қайта баҳолаши мумкинми ёки уч йилда бир марта ўтказиши зарурми?
П.Попова.
– Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати қайта баҳоланиши мумкин (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига биноан вақти-вақти билан).
АВни тўғри қайта баҳолаш учун махсус Низомга (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мурожаат қилиш лозим. Унда 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби белгиланган.
Мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистондаги барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳар йили қайта баҳолашни ўтказадилар. Микрофирма ва кичик корхоналар АВни 3 йилда 1 маротаба ўтказишлари зарур (Низомнинг 2-банди).
Кичик корхона АВнинг тикланиш қийматини замонавий бозор нархлари даражасига мувофиқлаштириш мақсадида уни ҳар йили аниқлаштириши талаб этилса, қайта баҳолашни ҳар йили ўтказиши мумкин. Қайта баҳолаш натижасидаги асосий воситалар ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймати бўйича акс эттирилади.
Ноила МУҚМИНОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.