Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига уларнинг норматив қурилиш даврида ер солиғининг қандай ставкалари қўлланади? Норматив қурилиш муддати белгиланмаган бўлса, қандай йўл тутиш лозим?
Ольга.
– Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерларга норматив қурилиш муддати даврида ер солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 18-банди).
Бошқа объектлар учун тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкалари бўйича ер солиғи икки баравар ставкада тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 19-илованинг 9-изоҳи).
Жорий йилнинг апрелидан бошлаб норматив қурилиш муддати тугагач, юридик шахслар тугалланмаган қурилиш қайд этилган ер участкалари учун 3 баравар миқдорда ер солиғи тўлайдилар. Норматив муддат лойиҳа-смета ҳужжатлари билан белгиланади. Агар унда норматив муддат кўрсатилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой деб белгиланади (Солиқ кодексининг 283-моддаси; 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонуннинг 30-моддаси 5-банди).
Дарина АБУХОВИЧ,
«Norma» МЧЖ эксперти.