Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 08 / Солиқ солиш

Сийлов – чегириладиган даромад

 

Ягона солиқ тўловини тўловчи корхона норезидент етказиб берувчи, яъни хорижий ҳамкордан молиявий чегирма олди.

Ушбу чегирмадан ЯСТ тўланадими?

Директор.

 

Молиявий чегирма олувчи унинг суммасидан ЯСТ тўламайди.

Маҳсулот етказиб берувчилардан олинган молиявий (пуллик) чегирмалар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базадан чегириладиган харидорнинг бошқа даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси 6-банди). Етказиб берувчилар – ЎзР резидентлари ва норезидентлари учун қоидалар бир хил.

Пул чегирмалари харид қилинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди, балки улар юзага келган ҳисобот даврида молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди 11-хатбошиси).

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Материаллар ёки товарлар чегирма билан харид қилинди

 

1000-«Материаллар»;

2900-«Товарлар»

(чегирма ҳисобга олинмаган қиймати бўйича)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (чегирма ҳисобга олинган сумма)

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар» (чегирма суммаси)

 

Етказиб берувчига чегирмани ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

(чегирма ҳисобга олинган сумма)

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Анжелика НАМ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1478 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика