Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 07 / Божхона

Хизмат саодати

 

Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий «Ажаб саодат эрур – чиқса яхшилик била от» деганда халқ манфаати йўлида хизмат қилишни ўзига олий мақсад қилган ватанпарвар ўғлонларни ҳам назарда тутган бўлсалар не ажаб. Ҳаёт йўлини машаққатли хизматга боғлаб, куну-тун Ватан хизматига чоғланган бугунги кун қаҳрамонлари орасида божхона хизмати ходими, ДБҚ Тошкент шаҳар божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими бошлиғи Камал ИСМАИЛОВ ҳам бор.   

 

 

К.Исмаилов божхона органларида 1997 йилдан буён хизмат қилади. Оилали, 4 нафар фарзанднинг отаси. 2018 йил унинг учун қутлуғ бошланди – Ўзбекистон Президентининг 12.01.2018 йилдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан «Жасорат» медали билан мукофотланди.

– Дастлаб иш фаолиятимни бошлаган кезларимда божхона соҳаси ҳозиргидек такомиллашмаган, мамлакатимиз иқтисодий ҳудудларини ҳимоялаш тизими эндигина шаклланаётган эди. Ўша йилларда божхона ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида 5 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ушлаб қолиниши ҳақидаги ахборот менда бу соҳага янада катта қизиқиш уйғотди. 1997 йилда божхона хизматига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи мақомининг берилиши, республикамизда «Бож тарифи тўғрисида»ги ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларнинг қабул қилиниши эса тизимнинг янада такомиллашувига сабаб бўлди, – дея эслайди суҳбатдошимиз. У ўз фикрини давом эттирар экан, К.Исмаилов бугунги кун божхона тизими тубдан ислоҳ этилганлиги, божхоначиларнинг сидқидилдан хизмат олиб бориши учун барча шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу йиллар давомида у божхона соҳасида муайян иш-тажрибага эга бўлиб, 30 нафарга яқин шогирдга эга бўлди.

Эътироф этиш керакки, пойтахтимиз божхона хизмати ходимлари томонидан 2017 йил мобайнида 1 400 га яқин божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати салкам 59,4 млрд сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилишида мақоламиз қаҳрамонининг ҳам ҳиссаси катта. Айниқса, республикамиз ҳудудига диний экстремизм, терроризм, ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларнинг кириб келиши, тарқатилиши, наркотик ва психотроп моддалар, ўқотар қурол, ўқ-дори ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда қаҳрамонимизнинг қатъиятли, матонатли хизмати ҳам бор, албатта.

 

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1942 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика