Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 02 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Ҳомийлик ёрдамини расмийлаштириш

 

Корхонага (ЯСТ тўловчи, ҚҚС тўловчиси эмас) ҳокимликдан пахта терувчиларга 20 млн сўмдан ортиқ суммада халқ истеъмоли моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотларини бериб, ҳомийлик ёрдами кўрсатиш илтимос қилинган хат келиб тушди. МЧЖ товарларни сотиб олди ва уларни ҳомийлик ёрдами сифатида қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича ҳокимлик вакилига топширди.

1. Ҳомийлик ёрдами учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг юқори чегара мавжудми?

2. Бундай ҳомийлик ёрдами кўрсатган корхонада ЖШДС ва ЯСТ бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келмайдими?

Р.Р.

 

1

Давлат улушига эга бўлмаган корхоналар учун ҳомийлик ёрдамининг энг юқори миқдори қонун ҳужжатлари билан чекланмаган Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси). Ҳомийлик ёрдами мажбурий эканлиги ҳам белгиланмаган. Ҳаммаси ҳар бир муайян корхонанинг молиявий аҳволига боғлиқ. Корхона раҳбари кўрсатиладиган ҳомийлик ёрдами миқдорини ўзи белгилашга ҳақли.

Тадбиркорлик субъектлари хайрия эҳсонлари шаклидаги ёрдамни фақат ихтиёрий ва беғараз кўрсатишлари мумкин. Тадбиркорлик субъектларини хайрия фаолиятига мажбурий жалб этиш тақиқланади (ВМнинг 12.08.2014 йилдаги 227-сон қарори 2-банди).

Қиймати сўнгги ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида аниқланган МЧЖ мол-мулки қийматининг 25%идан ортиқни ташкил этадиган мол-мулкни ҳомийлик ёрдами сифатида бериш учун МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарори зарур («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддаси).

 

2

Халқ истеъмоли моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва маҳсулотлар ҳокимликка текинга берилганда корхонангизда ЖШДС бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келмайди. Бу корхона ТМБни муайян жисмоний шахсларга эмас, балки юридик шахсга (ҳокимликка) бериши билан боғлиқ.

ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари корхонангиз айнан нима бераётганлигига боғлиқ. Агар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ёки товарлар берилса, таннархида ёки олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда олиш баҳосида ушбу оборотга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг ­355-моддаси 2-қисми 1-банди 9-хатбошиси). Агар материаллар (хом ашё) берилса, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база юзага келмайди.

Бу – муҳим! Ёрдам кўрсатиш учун товарларни (тайёр маҳсулот, материалларни) текинга бериш шартномасини тузишни тавсия этамиз. ТМБни топшириш чоғида корхонангиз ҳисобварақ-фактура ёзиши зарур. Бунда олувчи томон вакили ТМБни олиш учун ишончнома тақдим этиши керак.

Ҳомийлик хайрияларини олувчи юридик шахс («Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг ­5-1-моддаси):

● олинган ҳомийлик хайрияларининг ҳисобини юритиши;

● ҳомийлик хайриялари олинган кундан эътиборан 10 кун ичида ОАВда, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда ўз расмий веб-сайтларида олинган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши шарт.

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2807 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2018-03-31 14:43:27, Гость_Bahodir:
Рахмат маколангиз учун, менга жудай фойдали маълумот булди!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика